Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори. Муаммоли саволлар
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори. Муаммоли саволлар: 1. Экология соҳасидаги жиноятларга тушунча беринг. 2. Экология соҳасидаги жиноятларнинг турдош объектини аниқланг. 3. Экология соҳасидаги жиноятларнинг предметини нима ташкил қилади? 4. Экология соҳасидаги жиноятларнинг объектив томони белгиларини санаб ўтинг. 5. Экология соҳасидаги жиноятлар содир этилганда етказилган зарар миқдорини қандай аниқлаш мумкин? 6. Нима учун ЖКда экология соҳасидаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи моддаларнинг диспозициялари бланкет хусусиятига эга? 7. Экология соҳасидаги жиноятларни содир этишда мотив қандай аҳамиятга эга? 8. Экология соҳасидаги жиноятларни субъектини аниқланг. 9. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги экология соҳасидаги жиноятларни қандай турларга ажратади? 10. Экология соҳасидаги жиноятларнинг иқтисодиѐт соҳасидаги жиноятлардан фарқи нимада? 11. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузишни қандай қилмишлар ташкил этади? 12. Атроф табиий муҳитни ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ѐки бузиб кўрсатиш деганда нима тушунилади? 13. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик деганда нима тушунилади (ЖК 195-м.)? 14. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик учун жиноий жавобгарликка тортишнинг қандай шартлари мавжуд (ЖК 195-м.)? 15. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш тушунчасини аниқланг (ЖК 196-м.). 16. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш (ЖК 196-м.). Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмасликдан (ЖК 195-м.) фарқи нимада? 232 17. Қандай ҳаракатлар ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ѐки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишни ташкил этади? (ЖК 197-м.) 18. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ѐки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишнинг субъектини аниқланг. 19. Экинзор, ўрмон ѐки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ѐки уларни нобуд қилиш деганда нима тушунилади (ЖК 198-м.)? 20. Қандай ҳаракатлар экинзор, ўрмон ѐки бошқа дов-дарахтларни пайҳон қилишни ташкил этади? 21. Қандай ҳаракатлар ўсимликлар касалликлари ѐки зараркунандалари билан кураш талабларини бузишни ташкил этади (ЖК 199-м.)? 22. Ўсимликлар касалликлари ѐки зараркунандалари билан кураш талабларини бузишда жиноий жавобгарликни вужудга келиши шарти қандай? 23. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш нималарда намоѐн бўлади (ЖК 200-м.)? 24. Эпизоотия ўзида нимани назарда тутади? 25. Ветеринария ѐки зоотехника қоидаларини бузишдан (ЖК 200-м.) ўсимликлар касалликлари ѐки зараркунандалари билан кураш талабларини бузишни (ЖК 199-м.) фарқи нимада? 26. Қандай ҳаракатлар зарарли кимѐвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузишни ташкил этади (ЖК 201-м.)? 27. Ҳайвонот ѐки ўсимлик дунѐсидан фойдаланиш тартибини бузиш деганда нима тушунилади (ЖК 202-м.)? 28. Қандай ҳаракатлар сув ѐки сув хавзаларидан фойдаланиш шартларини бузишни ташкил қилади (ЖК 203-м.)? 29. Қандай ҳудудлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил қилади? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling