Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

1-масала 
Фуқаро Д.. 2013 йил 31 октябрь куни Т. ва А.лар билан олдиндан ўзаро 
жиноий тил бириктириб, Тошкент вилояти Ангрен туманига қарашли арча 
ўрмонидан умумий қиймати 75.452.950 сўмлик 25 дона диаметри 50, 60, 60 
см бўлган ―ясень‖ дарахтини ноқонуний равишда кесиб кетаѐтган вақтида 
Ички ишлар идоралари ходимларти томонидан ушланган. 
− Айбдорларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби борми? 
− Агарда жиноят таркиби бўлса, унинг қилмишини квалификация ва 
юридик таҳлил қилинг. 
 
2-масала 
Фуқаро С. ва В. ов қилиш мақсадида қўриқхона ҳудудига ғайриқонуний 
кириб, у ерда ноѐб ҳисобланган ҳайвонлар, яъни 2 та кийик, 3 та каклик ва 
кўпгина қушларни ов қилишган. Бунинг оқибатида давлатга жуда кўп 
миқдорда зарар етказилган. 


233 
− С. ва В.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
3-масала 
Кимѐ заводининг бош мухандиси Б. 2 та ишчиси С. ва А.ларга тозалаш 
қурилмасининг носозлигини тузатишларини буюрди, аммо уларнинг ишини 
назорат қилмади. Сифатсиз таъмирлаш натижасида дарѐга меъѐридан анча 
ортиқ зарарли моддалар кeлиб тушди.
Бунинг натижасида ишлаб чиқариш чиқиндилари кeлиб тушган 
дарѐнинг анча қисмида балиқларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлди. 
− Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
4-масала 
Муддатли ҳарбий хизматчи В. чегара яқинида жойлашган дала ҳовлида 
овчилик билан шуғулланувчи фуқаро Т. билан учрашиб қолди. В. Т.га агар 
ҳеч кимга айтмаса, ҳарбий қисмдан ўғирланган 10 жуфт ҳарбий этик билан 
бирга эскирган, ҳарбий қисмга тегишли бўлган тўппончани 10 та ўқи билан 
сотишини билдирди.
Шунда Т. В.дан анча арзон нархда 10 жуфт ҳарбий этик билан бирга 
эскирган, ҳарбий қисмга тегишли бўлган тўппончани 10 та ўқи билан сотиб 
олди. 
− Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling