234
6-масала
Одилов ва Нeъматовлар балиқ овлаш учун заҳарли
моддалардан
фойдаландилар. Айнан улар дарѐга бир челак хлор қоришмасини тўкишган,
бунинг оқибатида 2 км масофадаги балиқ ва сув ҳайвонлари заҳарланган.
− Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг.
7-масала
Қорақалпоғистон Республикаси Устюрть платасида жойлашган ―Уммон‖
нефть-газ корхонасининг раҳбари Б. ва унинг ўринбосари Д.лар раҳбарлиги
остида корхона ишчилари нефть маҳсулотларини қазиш
ишлари олиб
борилаѐтганида, ер остида сақланаѐтган портлаш ва ѐнғин келиб чиқиш
хавфи мумкин бўлган нефть-газ маҳсулотларининг мунтазам равишда
назорат қилинмаганлиги ва эҳтиѐткорлик чоралари кўрилмаганлиги сабабли
портлаш ва ѐнғин юзага келди. Портлаш ва ѐнғиндан юзага келган заҳарли
газларнинг тарқалиши оқибатида корхонага яқин жойлашган ―Бўстон‖
қишлоғида оммавий тарзда аҳолининг касалланишига сабаб бўлди.
− Айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
беринг ва юридик
таҳлил қилинг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: