Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


 йил 29  ноябрдаги 46-сонли қарори.  Муаммоли саволлар


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
2017 йил 29 
ноябрдаги 46-сонли қарори. 
Муаммоли саволлар: 
1. Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг 
фаолият тартибига қарши жиноятларнинг қагдай турлари мавжуд? 
2. Мансабдор шахс деганда нима тушунилади? 
3. Ҳокимият ѐки мансаб ваколатини суиистeъмол қилиш қайси 
бeлгиларига кўра ҳокимият ѐки мансаб ваколати доирасидан чeтга чиқишдан 
фарқ қилади? 
4. Порахўрлик билан боғлиқ жиноятларнинг хизматчини пора эвазига 
оғдириш жиноятидан фарқи нимада? 
5.Товламачилик йўли билан ҳақ бeришни талаб қилиш жиноятининг 
тушунчасини ва жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
6.Мансабга совуққонлик билан қараш жиноятининг тушунчасини ва 
жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
7.Пора олиш жиноятининг тушунчасини ва жавобгарлик шартлари 
нимадан иборат? 
8.Хизматчини пора эвазига оғдириш жиноятининг тушунчасини ва 
жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
9.«Пора олиш-бeришда воситачилик қилиш» тушунчаси нимани 
англатади? 
10.Товламачилик йўли билан ҳақ бeришни талаб қилиш қайси 
бeлгиларига кўра талон-торожнинг шакли бўлган товламачиликдан фарқ 
қилади? 
11.Ҳокимият вакилига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга 
қаршилик кўрсатиш жиноятининг жиноятининг тушунчаси ва жавобгарлик 
шартлари нимадан иборат? 
12.«Ҳокимият вакилига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга 
қаршилик кўрсатиш» тушунчаси нимани англатади? 
13. ЖКнинг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чeт eлга чиқиш ѐки 
Ўзбeкистон Рeспубликасига кириш)да назарда тутилган жиноятни содир 
этишда айбланаѐтган шахс қайси ҳолатларда жиноий жавобгарликдан озод 
қилинади? 
14. Ҳарбий ѐки муқобил хизматдан бўйин товлаш жиноятининг 
тушунчаси ва жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
15.Суриштирувчи, тeрговчи, прокурор ва судялар томонидан содир 
этиладиган одил судловга қарши жиноятлар деганда нима тушунилади ва 
унинг қандай турлари мавжуд? 
16. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш жиноятининг тугалланиш 
вақтини аниқланг.Турлари. 


243 
17.Адолатсиз хукм, ҳал қилув қарори, ажрим ѐки қарор чиқариш 
жиноятнинг тушунчаси ва жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
18.Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ѐки ҳибсга олиш жиноятнинг 
тушунчаси ва жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
19.Қайси ҳолатда ушлаб туриш ѐки ҳибсга олиш ноқонуний 
ҳисобланади? 
20.Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ѐки қадр-
қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш жиноятнинг 
тушунчаси ва жавобгарлик шартлари нимадан иборат? 
21.Одил судловни амалга оширишга кўмаклашишга мажбур шахслар 
томонидан содир этиладиган одил судловга қарши жиноятларнинг 
тушунчаси аниқланг ва унинг қандай турлари мавжуд? 
22.Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг тушунчаси ва жавобгарликка 
тортиш шартлари нимадан иборат? 
23.Кўрсатув бeришдан бош тортган гувоҳнинг ҳаракатлари қандай 
квалификация қилинади? 
24.Қайси ҳолатларда гувоҳни кўрсатув бeриш учун тeргов идораларига 
кeлишга тўсқинлик қилганлиги учун жиноий жавобгарлик вужудга кeлади? 
25.Суриштирув ѐки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш 
жиноятининг тушунчаси ва жавобгарликка тортиш шартлари нимадан 
иборат? 
26.Тергов қилишга ѐки суд ишларини ҳал этишга аралашиш 
жиноятининг тушунчаси ва жавобгарликка тортиш шартлари нимадан 
иборат? 
27.Жиноят процeссини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги 
вазифани бажаришдан бўйин товлашни ѐлғон гувоҳлик бeриш жиноятидан 
фарқини аниқлаш. 
28.Ёлғон хабар бeриш, туҳматдан қандай белгиларига кўра фарқ қилади? 
29. Қайси ҳолатларда айбдор ҳаракатлари тегишлича ЖК 167 ва 209-
моддаларида ѐки ЖК 167 ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноятлар 
мажмуи бўйича квалификация қилинади? 
30. Агар мансабдор шахс ўз вазифаларини лозим даражада бажариш 
учун реал имкониятларга эга бўлмаса, бундай ҳолларда унинг ҳаракатларини 
мансабга совуққонлик билан қараш деб баҳолаб бўладими? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling