208
24-масала
Фуқаро А. бекатда автобус кутиб, уяли телефонда гаплашиб турган Б.ни
олдига келди ва унга дўсти кутиб турганлигини ва дарҳол дўстига қўнғироқ
қилиши зарурлигини айтиб, Б.дан уяли телефонини бериб туришини сўради.
Б.А.га телефонини берди.
А. ўзини телефонда гаплашаѐтгандек кўрсатиб, яширинишга ҳаракат
қилди, шунда Б.А.ни телефонни олиб қочмоқчилигини сезиб қолди ва ундан
телефонини қайтариб беришини сўради. Бунга жавобан А.Б.га уяли
телефонини қайтармасдан, уни чалғитиб воқеа жойидан яширинди.
– Содир қилинган қилмишни квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
25-масала
Фуқаро А. ўзининг таниши фуқаро Б.дан 1.000.000 сўм
пулни бир ой
муддат ичида қайтариш шарти билан қарзга олди.
Бироқ, А. қарзини белгиланган муддатдан икки ой ўтгандан сўнг
қайтарганида Б. ўтган икки ой учун фоиз талаб қилди ва икки ойда қарзга
берган 1.000.000 сўмига ҳар ойда 10 фоиздан, яъни 100.000 сўмдан
қўшилганлигини ва жами 200.000 сўм қўшилганини билдириб, А.га икки кун
ичида яна 200.000 сўм бермасанг сени ўлдираман деб қўрқитди.
– Содир қилинган қилмишни квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
26-масала
Фуқаро А. қўшниси фуқаро Б.
билан жиноий тил бириктириб,
тунда
ўзлари истиқомат қилаѐтган маҳалла ҳудудида жойлашган «Sovplastital»
корхонасига яширин равишда кириб у ердан жами қиймати 1.000.000 сўмлик
турли хилдаги болалар ўйинчоқларини олиб воқеа жойидан яшириндилар.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро А. ва Б.лар ички
ишлар идоралари ходимлари томонидан ушландилар.
– фуқарo А. ва Б.ларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг.
– Юридик таҳлил қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: