Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
27-масала 
Фармацевтика компанияси раҳбари Д. чет элдан фойдаланиш муддати 
ўтиб кетган кўп миқдордаги сифатсиз дори воситаларини божхона 
назоратини четлаб ўтиб олиб келди.
Сўнгра ходимлари С. ва И.лар билан биргаликда ушбу дори 
воситаларининг амал қилиш муддатларини қайтадан ўзгартириб чиқишди.


209 
Фуқаро Б. ушбу компанияга тегишли дорихонадан шифокор рецепти 
асосида олган дори воситасини истеъмол қилган ва ўткир заҳарланиш 
натижасида ҳаѐтдан кўз юмди. 
– Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
28-масала 
Озиқ-овқат дўкони сотувчиси П.нинг олдига таниши Р. келиб, назорат-
касса машиналари фискаль хотираси хизмати дастурига ноқонуний 
ўзгартириш киритиш йўли билан даромад (фойда)ни яшириш мумкинлигини, 
агар ҳар ойда яширилган даромад (фойда)нинг ўн фоизини беришга рози 
бўлса, назорат-касса машиналари фискаль хотираси хизмати дастурига 
ноқонуний ўзгартириш киритиш йўли билан олинган даромад (фойда) 
миқдорини камайтириб беришини, буни ҳеч ким аниқлай олмаслигини 
билдирди. П. ушбу таклифга рози бўлди ва Р.га бир йил давомида яшириб 
қолинган даромад (фойда)нинг ўн фоизини бериб келди. 
Юқори солиқ идораси томонидан ўтказилган тадбир вақтида ушбу ҳолат 
аниқланиб, унга чек қўйилди. 
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
29-масала 
Масъул лавозимда ишловчи А. хизмат юзасидан ўзи раҳбарлигида 
ўтказилган текширувларнинг бирида савдо-сотиқ билан шуғулланувчи 
компаниянинг келгусида ишлаб чиқариш истиқболлари ва савдо ҳажмини 
ошириш борасидаги режаси билан танишиб қолди. 
Яқин қариндоши Ф.нинг шу соҳада фаолият кўрсатувчи фирмаси 
борлигини билган А. ушбу маълумотларни Ф.га берди. 
Кейинчалик ушбу ҳолатдан хабар топган компания вакиллари А. ва Ф.га 
нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органларга мурожаат қилишди. 
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling