210
Ф. қўшниси О.га Д. берган пулларни қўрсатганида у
ушбу валюта
қимматликлари сувенир учун мўлжалланиб тайѐрланганлигини билдирди.
Шундан сўнг Ф. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилди.
− Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
31-масала
А. О. томонидан содир қилинган ўғирликнинг гувоҳи бўлиб қолди. А.
ушбу вазиятдан ўз манфаати учун фойдаланиш мақсадида О.дан ўғирланган
буюмлардан унга ҳам ҳисса беришини талаб қилди.
Агарда рад жавоби
бўлса, содир қилинган қилмиш ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига
дарҳол хабар бeришини билдирди. О. эса жавобгарликка тортилишдан
қўрқиб, 5.000.000 сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларни А.га берди. Ўзи эса
15.000.000 сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларни таниши В. орқали
сотиб
юборди ва кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга
олинди.− Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
32-масала
Тунда гиѐҳвандлик кассаллигига чалинган Б.
навбатчи дорихонага
кириб, сотувчининг бўйнига пичоқ тираб, таркибида гиѐҳвандлик воситаси
бор бирон-бир дорини беришни талаб қилди. Сотувчи дорихонада наркотик
моддаси бор препаратларнинг йўқлигини
билар эди, бироқ ўзини хаѐтидан
хавфсираб Б.га таркибида гиѐҳвавндлик воситаси бор препарат сифатида,
аслида оддий тинчлантирувчи воситани бериб юборди.
– Б.нинг харакаларини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: