21-масала
Фуқаро В. фуқаро А. нинг сумкасига ўхшаш сумкани олиб келиб,
эгасига билдирмасдан, ўзи билан олиб келган ичи бўш сумкани А.га тегишли
ичида қимматбаҳо буюмлари бўлган сумка билан алмаштириб олиб кетган.
А. ва шу ердаги бошқа шахслар у сумкани олиб кетаѐтганлигини кўрган
бўлсаларда, бироқ айнан бошқа шахс сумкани алмаштириб олиб
кетаѐтганлигини сезмаган.
– фуқарo В.нинг қилмишини квалификация қилинг.
– Ўғирлик ва талончилик жиноятларининг фарқини айтинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
22-масала
Фуқаролар А., Б. ва Г. тўқувчилик корхонасида ишчи бўлиб ишлаб,
тунги навбатчиликда бўлганларида ўзаро тил бириктириб, корхонанинг 3 000
000 сўмлик ипларини яширин равишда талон-торож қилиб олиб кетганлар.
– фуқарoлар А., Б. ва Г.нинг қилмишларини квалификация қилинг.
– Корхона, муассаса ѐки ташкилотларнинг мол-мулкини талон-тарож
қилганлик билан боғлиқ ҳаракатларни квалификация қилишнинг қандай
ўзига хос жиҳатлари бор?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
23-масала
Фуқаро А. муқаддам босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун
судланиб, жазони ижро этиб чиққандан сўнг, тунда Баҳор кўчасида ишдан
қайтаѐтган фуқаро Б.нинг йўлини тўсиб, унинг қўлидаги сумкасини тортиб
олиб, воқеа жойидан яширинди.
Уни ҳеч ким таъқиб қилмаѐтганлигига ишонч ҳосил қилгач сумкани
очиб қараганида унинг ичида фуқаро Б.нинг фуқаролик паспорти ва пластик
карточкаси борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг фақаро А. пластик карточкани олиб, фуқаролик паспорти
ва сумкани ташлаб юборди.
– фуқарo А.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг.
– Юридик таҳлил қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |