Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
5-масала 
 
Ю. бекатда автобус пойлаб турган пайтда, бекатдаги дўконни ѐнига Р. 
келиб қолди. Р. харид қилиш учун чўнтагидан пул олаѐтган пайтда унинг 
мобил телефони тушиб қолди. Бу холатни кўриб қолган Ю. Р.ни кетишини 
пойлаб, тушиб қолган телефонни олиб кетди. 
– Ю.нинг қилмишларини квалификация қилинг. 
 
6-масала 
Фуқаролар С. ва Ж. ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож 
қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, тунда кўчада кетаѐтган Ж. ни 
тўхтатиб, уни уриб, тепиб, баданига ―соғлиғининг бузилишига сабабчи 
бўлган енгил тан жароҳати‖ етказиб, Ж. нинг 500 000 сўмлик телпагини, 


202 
эгнидаги 450 000 сўмлик курткасини ва 50000 сўмлик соатини олиб 
кетганлар.
– фуқарoлар С. ва Ж.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Талончилик ва босқинчилик жиноятларини фарқловчи белгиларни 
санаб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
7-масала
Фуқаролар К. ва С. фуқаро Ф.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, 
мол-мулкини талон-торож қилиш қилиш мақсадида уни уриб, қимматбаҳо 
тақинчоқларини беришни талаб қилаѐтган вақтда, Ф.нинг қўшнилари келиб 
қолишган.
Натижада К. ва С.лар бирор мулкни қўлга кирита олмасдан воқеа содир 
бўлган жойдан қочиб кетганлар, бироқ Ф.га соғлиғининг бузилишига сабабчи 
бўлган енгил тан жарохати етказилган.
– фуқарoлар К. ва С.нинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Талончилик ва босқинчилик жиноятларини бир-биридан фарқловчи 
белгиларни айтинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
8-масала 
Фуқаро М. спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда темир-йўл вокзали 
ѐнидан ўтиб бораѐтган фуқаро С. нинг олдига бориб, унинг бўйнидан қисиб, 
судраб пана жойга олиб кириб, шу ерда турган автомашина ѐнида унинг 
елкасидан ушлаб, автомашина капотига юзини босиб туриб, ―ўлдираман‖ деб 
қўрқитиб, устидаги жемперининг чўнтагидаги 60 000 сўм пулини олиб 
кетган.
Фуқаро М.нинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди 
билан квалификация қилинган. 
– Суд ишни кўриб чиқиб, фуқаро М. нинг жиноий ҳаракатларини 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддасининг биринчи қисми билан 
квалификация қилиниши лозим деб, ишни қўшимча терговга юборган. Суд 
томонидан қонуний қарор қабул қилинганми? 
– Талончилик жинояти билан босқинчилик жиноятини фарқини айтиб 
беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling