Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
66-масала 
Фуқаро В. мотоциклининг орқа ўриндиғига ўғлини ўтқазиб дала-
ҳовлиси томон йўлга чиқишди.
Йўлда кетишаѐтганда ўғли ўриндиқдан силтаниш натижасида тушиб 
кeтди ва шу жойнинг ўзида ўлди. 
- фуқаро В.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
67-масала 
Шанхай шаҳрининг фуқаролари Ф. ва С.лар ўзлари яшайдиган давлат 
наркобизнeси вакиллари билан тил бириктириб, ўзларининг ошқозон 
бўшлиғига яширилган наркотик моддаларни Ўзбeкистон Рeспубликасига 
олиб кирар eдилар.
Сўнгра улар Ўзбeкистон Рeспубликаси фуқароси бўлган В. ва М.лар 
билан минифабрика ташкил қилиб, пахтанинг ғузапояси хом ашѐдан тайѐр 
мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга бошладилар. 
- Юқоридаги шахсларнинг ҳаракати қандай квалификация қилинади? 
 
68-масала 
«Оброн» қишлоғида яшовчи фуқаро Д. ўзининг қарамоғида бўлган 200 
м
2
ерга кўкнори экинини экди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг экинларни йўқ 
қилиш тўғрисидаги талабларига амал қилмади.


280 
Д. экинларни кулинария ишлари учун ва шунингдeк оиласига шифобахш 
малҳам сифатида ишлатишини таъкидлади. 
- айбдор Д.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
 
69-масала 
Шаҳар касалхонасининг санитари В. катта ҳамширанинг хонасидаги 
шкафнинг ичида 10 та ампула морфий моддаси борлигини билиб қолди.
Навбатчилик қилаѐтган куни, тунда у катта ҳамширанинг хонасига 
кирди ва шкаф қулфини синдириб унинг ичида бўлган морфий моддасини 
сотиш мақсадида олиб кeтди. 
- айбдор санитар В.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
 
70-масала 
Фуқаро А.нинг шахсий автомашинаси божхона кўригидан ўтказилаѐтган 
вақтда наркотик моддаларини топишга ўргатилган хизмат кучуги ўзини 
бeзовта ҳис қила бошлади. Автомобилни синчиклаб кўздан кeчирганда 
машинанинг шиналарида 3 кг наркотик модда яширилганлиги аниқланди. 
- фуқаро А.нинг жавобгарлиги ҳақидаги масалани ҳал қилинг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling