Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
46-масала 
Россия Федерациясига ишлаш учун кетган фуқаро Б. маст ҳолатда 
ўзининг ўртоғи Ф.га портлатиш қурилмалари билан муомала қилиш 
усулларини ўрганиб келганлиги айтди.
Ф. нима учун бу усулларни ўрганганлигини сўраганида у Тошкент 
шаҳрида қўпорувчилик содир этилиши режалаштирилаѐтганлигини 
таъкидлаган. Фуқаро Б.нниг ўз вақтида ички ишлар идоралари ходимларига 
хабар берганлиги натижасида фуқаро Б. қўлга олинди. 
– ушбу ҳолат бўйича қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
47-масала 
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан фуқаро С. шахсий тинтув 
ўтказилаѐтганда унинг ички чўнтагидан маҳсус қадоқланган оқ кукун 
(порошок) модда топилди. Аниқланишича, фуқаро С. ўзи истеъмол қилиши 
учун фуқаро Б.дан 0.5 грамм «героин» гиѐҳвандлик воситасини сотиб 
олганлиги тўғрисида кўрсатма берди. Ўтказилган тергов ҳаракатлари 
натижасида ушбу модда оддий оҳак (қурилиш ашѐси) эканлиги маълум 
бўлди. 
– мазкур ҳолат бўйича қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
48-масала 
Фуқаро Қ. ва Г. улар тoмoнидан сoдир eтилган бoсқинчиликдан сўнг,
oлинган нарсаларни Б.дан яшириб қўйишни сўрашди ва унга бўлиб ўтган 
талoн-тoрoж хoлатини айтдилар.
Бабурин нарсаларни яшириб қўйди. 
Вариант: Б. Г.га oна тoмoнидан қариндoш хисoбланади. 
Вариант: Н. ва Г.лар Б.га нарсаларни ўғриланганлигини айтишмади. 
– жинoятда иштирoкчилик мавжудлигини аниқланг. 
 
49-масала
17 ѐшли К. ва 13 ѐшли А.лар уйига қайтаѐтиб, ѐши тахминан 15 ѐшларда 
бўлган номаълум қизни учратиб қолишди.
Улар шу заҳоти тил бириктириб, қизнинг орқасидан пойлаб, ҳеч ким йўқ 
жойга келганида К. қизни ўлдириш билан қўрқитиб, жинсий эҳтиѐжини 
ғайритабиий усулда қондирди.


35 
А. қизнинг қочиб кетмаслиги ва овозини чиқармаслиги учун унинг 
қўлини ушлаб, оғзини бекитиб турган. 
– мазкур ҳолатда жиноятда иштирокчилик мавжудми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling