Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
35-масала 
Трактор ҳайдовчиси Т. одам ташиш учун мўлжалланмаган прицепга 
пахта теримидан қайтаѐтган етти нафар пахтакорларни миндириб 
келаѐтганида, бурилишда тракторнинг олдинги ғилдираги катта тошни 
босиши натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган.
Натижада прицеп ағдарилиб, 2 киши вафот этиб, 2 киши оғир ҳамда 
ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
– фуқарo Т.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– айбнинг эҳтиѐтсизлик шакли таърифини баѐн қилинг.
 
36-масала 
Фуқаро Ш. 2015 йил 4 январь куни соат чамаси 19-00 ларда ўзининг 
номидаги ―ВАЗ-2105‖ русумли автомашинасини бошқариб кетаѐтиб, ―Йўл 
ҳаракати қоидалари‖ талабларини бузиб, йўлни кесиб ўтаѐтган йўловчи И. ни 
уриб кетиб, унга ѐрдам бермасдан воқеа содир бўлган жойдан қочиб кетган.
Натижада И. етказилган оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада вафот 
этган.
– мазкур жиноятлар айбнинг қайси шакли (қасд ѐки эҳтиѐтсизлик) 
орқали содир этилган? 
 
37-масала 
Фуқаро Б. 4 қаватли уйнинг томини таъмирлаѐтиб, ишга яроқсиз бўлган 
шифер бўлагини пастга ташлаб юборган.
Шифер бўлаги уй олдида ўтирган фуқаро О.га тегиб, унинг ўртача оғир 
тан жарохати олишига сабабчи бўлган.
– фуқарo Б.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Айб шакллари ва уларнинг таърифини айтинг. 
 
 
 


32 
38-масала 
15 ѐшли К. билан 13 ѐшли Н. маҳалласидаги дўкон яхши 
қўриқланмаслигини билиб, тунда ушбу дўконга ўғирликка кириб, 74 000 
сўмлик конфет, ўйинчоқ ва бошқа нарсаларни ўғирлашган. 
– Вояга етмаган К. ва Н.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Жиноят субъектининг белгиларини санаб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling