Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
18-масала Фуқаро Т. Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб мотоциклини бошқариб кетаѐтганда, тўсатдан йўлига 14 ѐшли ўсмир югириб чиқди. Буни кўрган мотоцикл ҳайдовчиси Т. дарҳол мотоциклни тўхтатди, бироқ мотоциклнинг орқасидаги тўхташ белгисини билдирувчи чироғи йўқлиги сабабли, унинг ортидан келаѐтган ―Тико‖ автомобили ҳайдовчиси К. мотоцикл тўхтаѐтганлигини ўз вақтида сезмади. Бунинг оқибатида ―Тико‖ автомобили мотоциклга келиб урилди ва Т. оғир тан жароҳати олди. - Фуқаро К. ва Т.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. - Моддий таркибли ва формал таркибли жиноятларнинг фарқини айтинг. 19-масала Фуқаро С. ўз қўшниси З. билан жанжаллашиб қолиб, жанжал давомида уни ―чўчқа‖ деган сўз билан ҳақоратлади. - Бу ҳолатда фуқаро С. ўз хатти ҳаракатлари билан жиноят содир этдими? - Масалани ечишда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси талаблари билан танишинг. 20-масала Фуқаролар К. ва Э. ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктиришган. Шундан сўнг, К. кўчадан ўтиб бораѐтган З.нинг бўйнидаги 1 500 000 сўмлик олтиндан тайѐрланган занжирини юлиб олганида, З. унинг қўлидан ушлаб олиб, атрофдагиларни ѐрдамга чақирган. Бунинг натижасида К. қўлидаги олтин занжири билан шу ернинг ўзида фуқаролар томонидан ушланган. Э. эса воқеа бўлган жойдан қочиб кетган. Фуқаролар К. ва Э.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. – Қандай жиноятлар моддий таркибли жиноятлар ҳисобланади? 28 21-масала Фуқаро П. Дорихона омбори мудирининг бепорволиги ва йўл қўйиши натижасида дорихона омборидан таркибида гиѐҳвондлик моддаси бор дори воситаларини ўғирлади. - Бу ерда ушбу жиноят объекти ўзгалар мулкими ѐки бошқа бошқа муносабатларми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 22-масала Фуқаро З. ўзганинг мол-мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида ―Айдин-жол‖ бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланаѐтган К.нинг ѐнига бориб, унга бир кун ичида 3 000 000 сўм пул бермаса, дўконига ўт қўйиб, молларини нобуд қилишини айтиб, қўрқитаѐтганида, К.нинг фаол ҳаракатлари натижасида у бошқа сотувчилар ѐрдамида воқеа содир бўлган жойда ушланиб, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органга топширилган. Фуқаро З.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Қандай жиноятлар кесик таркибли жиноятлар ҳисобланади? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling