Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
15-масала 
Ўтказилган тезкор тадбирда Ф.нинг яшаш хонадони кўздан 
кечирилганда, у ўзининг хонадонида электр тармоқлари корхонасига 19 
миллион 627 минг сўмлик зарар етказиб, яширин цех ташкил қилгани, пахта 
хомашѐсини қайта ишлаш ускунаси ўрнатганлиги, ноқонуний равишда тола 
ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди ва 
ундан 9 турдаги жами 9 миллион 126 минг сўмлик товар-моддий бойликлар 
ашѐвий далил сифатида олиб қўйилди. 
Бундан ташқари, Ф. қайта ишланган пахта толасини ўтказиш мақсадида 
расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, ўзининг жиноий шерикларига 
тақдим қилиб, пахта толасини такроран ўтказиб келганлиги ҳам аниқланди.
– ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
16-масала 
Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида 12 ѐшли бола иккита 
эшигидан биттаси очилган лифтга чиққан. У лифт ичига тўлиқ кириб 
улгурмасдан, лифт тепага юриб кетган. Натижада лифтдаги носозлик 
туфайли у вафот этган. 
Ф.га уй-жой ширкати ўз вақтида носозликни бартараф этиш чораларини 
кўрсатганлиги сабаб бўлган. 
– ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
 


27 
17-масала 
Косон туманида яшовчи А. учун бобоси қолдирган «мерос» анчагина 
оворагарчиликка сабаб бўлди. Анвар ов қуролини тегишли рухсатномасиз 
уйда сақлаш қонунга зид эканлигини билса-да, 1999 йилда уни уйига олиб 
келиб, яшириб қўяди. Вақти келиб, унинг «сири» фош этилди. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва холислар томонидан 
унинг уйи кўздан кечирилганда, 1961 йилда «Ижевск» қурол-аслаҳа заводида 
ишлаб чиқарилган, ИЖ-16 русумли отишга яроқли ов қуроли топилди. 
Гарчи А. мазкур қуролдан бирор марта фойдаланмаган бўлса-да, уни 
уйида яширин равишда сақлаб келган. 
– ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling