Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
4-масала Судья Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми билан судланаѐтган Р.нинг жиноят ишини кўриб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги тўғрисида ажрим чиқарди. – Судья мазкур жиноят иши юзасидан тўғри қарор қабул қилганми? – мазкур жиноят ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар таснифига киради? 5-масала Фуқаро Р.нинг айби билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги натижасида автомашинадаги йўловчи ҳалок бўлган. Суд томонидан судланувчи Р. Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг иккинчи қисми билан айбдор деб топилиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияда ўташлик белгиланган. – Суд ҳукми қонунийми? – мазкур жиноят ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар таснифига киради? 6-масала Суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг биринчи қисми билан айбли деб топилган фуқаро Ф. ҳукм чиққан кунга қадар эҳтиѐт чораси сифатида қамоқда бўлган. Суд томонидан унга нисбатан олти ой ўн етти кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони ўтаган деб ҳисоблаб, суд залидан қамоқдан озод этилган. Фуқаро Ф. судланганлик муддати тугамасдан яна ўғирлик жиноятини содир қилган ва суд томонидан ЖК 169-моддасининг биринчи қисми билан айбланиб, икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. – Маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини қандай турдаги колонияда ўташ белгиланиши лозим? – мазкур жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар таснифига киради? 24 7-масала Муқаддам судланмаган фуқаро О. суднинг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг иккинчи кисми ―а‖ банди ва 276- моддасининг иккинчи 2-кисми ―б‖ банди билан айбли деб топилиб, ЖК 270- моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан уч йил олти ой муддатга, ЖК 276-моддасининг иккинчи қисми ―б‖ банди билан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони манзил-колонияда ўташ белгиланган. – Суд ҳукми қонунийми? – мазкур жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар таснифига киради? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling