Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
8-масала Судья Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан фуқаро А.га нисбатан юритилган жиноят ишини кўриб чиқиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириши ҳақида ҳукм ўқиб эълон қилган. Эҳтиѐт чорасини ўзгартириб, маҳкум А.ни суд мажлиси залида қамоқдан озод этган. – Судья маҳкум А.ни суд залидан қамоқдан озод этиб тўғри хулосага келганми? – мазкур жиноят ижтимоий хавфлилик даражасига кўра қандай жиноятлар таснифига киради? 9-масала Фуқаро М. Ўзбекистон Республикаси МЖтК 52-моддасининг иккинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, бир йил ўтмай туриб яна шу моддада кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилган. Дастлабки тергов органи ушбу шахснинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг биринчи қисми билан квалификация қилиб, жиноят ишини судда кўриш учун юборган. Суд М.нинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг биринчи қисми билан айбли деб топган. – Суд ҳукми қонунийми? – Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра мазкур жиноят қандай жиноятлар таснифига киради? 25 10-масала Гиѐҳвандлик воситалари билан боғлиқ бўлмаган жиноятлари учун муқаддам бир неча марта судланиб, ўта хавфли рецидивист деб топилган Р. кўп миқдордаги гиѐҳвандлик воситаларини ўзи истеъмол қилиш мақсадида сақлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан айбдор деб топилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташлик белгиланган. – Сизнингча суд ҳукми қонунийми? – Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра мазкур жиноят қандай жиноятлар таснифига киради? 11-масала Илҳомнинг нафси ҳакалак отиб, оиласи ҳали ѐш ва кичик бўлишига қарамасдан на оддий қармоқ, на тўрга қаноатланмасдан тақиқланган ва шавқатсиз усул бўлган электр қармоқ билан ов қилишни ихтиѐр этади. 2013 йилнинг 25 ферваль куни соат тунги тўққиз-ўнлар атрофида шахсий машинасида Сирдарѐ тумани Охунбобоев сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидан ўтадиган Шўрўзак каналаига балиқ овлаш учун йўлга чиқади. Электр қармоқнинг ѐмон жиҳати шундаки, қармоқ сувга солингандан кейин муайян ҳудуддаги балиқлар электр зарбидан ѐппасига ҳалок бўлади. Ўзи билан резина қайиқ олган Илҳом электр зарбидан ўлиб, сув юзига қалқиб чиққан балиқларни териб, машинасига жойлай бошлайди. Сайхунобод тумани табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси вакиллари уни жиноят устида қўлга олади. – Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling