Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
Муаммоли саволлар:
1. Жиноятнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тушунчаси қайси белгилар билан таърифланади? 2. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ва ҳуқуққа хилофлигига нима таъсир қилади? 3. Жиноятларни таснифлашнинг аҳамияти нимада? 4. Жиноят объектларини таснифлаш асосига қандай мезонлар қўйилган? 5. ЖК Махсус қисмининг муайян моддаси мисолида асосий ва қўшимча объектларни аниқланг. 6. Факультатив объектнинг мавжудлигини назарда тутувчи жиноят таркибларининг мисолларини келтиринг. 7. Жиноят объекти ва предметининг ўзаро нисбати нимадан иборат? 9. Жиноят объектив томони зарурий ва факультатив белгиларининг роли ва мазмун-моҳияти қандай? 10. Махсус субъектларни турли асосларга кўра таснифини келтиринг. 21 11. Мастлик ҳолатида ѐки гиѐвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ѐки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этишнинг шахс жавобгарлигига таъсирини кўрсатинг. 12.Жиноят таркиби субъектив томонининг зарурий ва факультатив белгиларининг аҳамияти ва уларнинг роли қандай? 13. Айб жиноят субъектив томонида қандай ўрин тутади ва унинг қандай турлари мавжуд? Айбнинг қандай тури ўзида катта ижтимоий хавфни намоѐн этади ва нима учун? 14. Қасднинг қайси бир тури катта ижтимоий хавфни намоѐн этади-ю, қайси бири кичик ижтимоий хавфни? 15. Эҳтиѐтсизлик ўзида нимани ифодалайди ва унинг турлари қандай? 16. Жиноят мотиви ва мақсадининг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти нимадан иборат? Уларнинг фарқи нимада? 17. Жиноят ҳуқуқида юридик ва фактик хатолар деганда нима тушунилади? 18. Тамом бўлмаган жиноятнинг қандай турлари мавжуд? Уларнинг жиноят-ҳуқуқий моҳияти нимада? 19. Жиноятга тайѐргарлик кўриш деганда нима тушунилади? Жиноятга тайѐргарлик кўриш жиноят содир қилишга қасднинг пайдо бўлишидан нима билан фарқланади? 20. Жиноятга суиқасд жиноятга тайѐргарлик кўриш босқичи ҳамда тамом бўлган жиноятдан нимаси билан фарқ қилади? 21. Тамом бўлган жиноятни тавсифланг. 22. Жиноятни содир этишдан ихтиѐрий қайтиш деганда нима тушунилади? Унинг ҳуқуқий оқибатлари қандай? 23. Жиноят содир этишдан ихтиѐрий қайтишнинг фаол (актив) ва суст (пассив) турлари, уларни жиноят ҳуқуқидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб беринг. 24. Жиноят иштирокчиларининг қандай турлари мавжуд? 25. Бажарувчини билвосита зарар етказиши тушунчасини изоҳлаб беринг. 26. Амалдаги жиноят қонунчиликка мувофиқ иштирокчиликнинг қандай турлари ва шакллари ажратилади? 27. Жиноят иштирокчиларининг жавобгарлиги асослари ва доирасини таърифлаб беринг. 28. Бошқа иштирокчиларнинг қасди билан қамраб олинмаган (эксцесс) қилмишни содир этишнинг жиноий-ҳуқуқий ахамиятини кўрсатинг. 29.Амалга ошмаган иштирокчиликни тушунчаси ва унинг квалификация қилиш хусусиятлари қандай белгиланади? 30. Махсус субъектли жиноятларда иштирокчилик учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат? 22 31. Жиноятга дахлдорликнинг қандай турлари мавжуд, уларнинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти нимадан иборат? 32.Уюшган гуруҳ ѐки жиноий уюшма томондан содир этилган жиноятларни квалификация қилиш муамоларини ѐритинг. 33. Амалдаги қонунчиликда бир қанча жиноят содир этишнинг қандай турлари мавжуд? 34. Бир қанча жиноят содир этилганда ЖКнинг Махсус қисми моддасида такроран жиноят содир этиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилмаган бўлса, квалификация қилиш қоидасини аниқланг. 35. Жиноятлар мажмуини такрорийликдан фарқлаб беринг. 36. Жиноятлар реал мажмуининг жиноятлар идеал мажмуидан тафовути нимада? 37. Рецидив жиноят қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling