17
– Суднинг хукми тўғрими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг.
35-масала
Муқаддам гиѐҳвандлик воситаларини
экиб етиштирганлиги учун
фуқаро Ж. Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг биринчи қисми
билан айбланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Судланганлик ҳолати тугалланмасдан, у озгинадан кўпроқ миқдордаги
гиѐҳвандлик воситасини сотаѐтган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
ходимлари томонидан қўлга тушган.
Дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг иккинчи қисми
билан
квалификация қилинган.
Суд фуқаро Ж. нинг жиноий ҳаракатлари нотўғри
квалификация
қилинган
деб топиб, ўз ажрими билан ишни қўшимча
тергов юритиш учун
юборган.
Суд ажрими қонунийми?
Жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш асослари моҳиятини айтиб
беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: