Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
20-масала Хорижий давлат дипломатик вакили жаноб З. ўз давлатининг фойдасига амаллга оширилган жосусликда фош этилди. – Жаноб З.нинг жиноят учун жавобгарлик масаласи қандай ҳал этилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси тегишли қонунларга асосланиб беринг. 21-масала Фуқаро Б. ва В. ларга отаси вафот этганлиги сабабли, Б. барча мол- мулкка эгалик қилиш мақсадида укаси В. га Тожикистон Республикасига боришини билиб унга секин таъсир этувчи захарловчи моддасини овқатига аралштириб беради. В. Тожикистонга борганида вафот этади. – ушбу ҳолатга ҳуқуқий бахо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 22-масала Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н. турмуш ўртоғи М. билан Покистон Республикасига вақтинча ишлаш учун борди. Покистон Республикасида муқим 3 йил яшаб, Покистон Республикасида икки ѐки ундан ортиқ аѐл билан умумий рўзғор асосида яшашга руҳсат берилганлиги сабабли, турмуш ўртоғидан яширинча иккита аѐл билан никоҳдан ўтиб умумий рўзғор асосида яшаб келган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Н. ва М.лар Ўзбекистон Республикасида қайтгач, фуқаро Н.нинг турмуш ўртоғи М. бу ҳолат бўйича ҳудудий ИИБги ариза билан мурожаат қилди. –ушбу ҳолатда фуқаро Н. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортиладими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 23-масала 13 2007 йилнинг 15 март куни фуқаро У. рашқ оқибатида ҳомиладор турмуш ўртоғи Г.ни болта билан танасининг турли жойларига зарар етказиб уни ўлдирди. Фуқаро У. жиноятни содир этиш вақтида қўшниси П. кўриб қолганлигини англаб, уни ҳам ўлдирди. Содир этилган қилмиш юзасидан фуқаро У.га нисбатан ЖК 97-моддаси 2-қисми ―А‖ ва ―о‖ бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. 2007 йилнинг 15 декабрь куни қабул қилинган ва 2008 ймлнинг 1 январидан кучга кирган қонун асосида ―ўлим жазосини‖ бекор қилиниб, ―умрбод озодликдан маҳрум қилиш‖ жазоси жазо тизимига киритилган эди. Шу боис суд жазо тайинлаш вақтида фуқаро У.нинг содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлик даражасига кўра ўта шафқатсизлик содир этганлигини инобатга олиб, унга 2008 йилнинг 10 январь куни унга ўлим жазосини тайинлади. – суднинг фуқаро У.га нисбатан чиқарган ҳукми қонунийми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling