Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
2-масала Жазонинг содир қилинган жиноятга мувофиқ бўлиши ѐки ушбу ҳолатда муҳим йўналиш сифатида намоѐн бўлувчи содир қилинган қилмишнинг оғирлиги, айб даражаси, айбдор шахснинг ижтимоий хавфлилигини ифода этувчи принципни кўрсатинг. 1) қонунийлик принципи (ЖК 4-моддаси); 2) фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи (ЖК 5-моддаси); 3) демократизм принципи (ЖК 6-моддаси); 4) инсонпарварлик принципи (ЖК 7-моддаси); 5) одиллик принципи (ЖК 8-моддаси); 6) айб учун жавобгарлик принципи (ЖК 9-моддаси); 7) жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи (ЖК 10-моддаси). 3-масала Айбдор Б. янги қонун кучга киргунга қадар ўғрилик қилиш учун икки нафар Н. ва Г. исмли шахслардан иборат гуруҳ ташкил қилган, ҳақиқий ўғрилик Н. ва Г.лар томонидан янги қонун кучга киргандан сўнг бажарилган. - айбдорлар жавобгарлик масаласини қайси қонунга мувофиқ амалга оширилади? Жавобни жиноят содир этиш пайтини белгиловчи ЖК 13-моддаси 1- қисмида кўрсатилган қоидага мувофиқ аниқланг. 4-масала Қoзoғистoн Рeспубликасининг фуқарoси С. Мoсква-Тoшкeнт йўналиши бўйича пoeздда кeлаѐтган Ўзбeкистoн Рeспубликасининг фуқарoси Т.га Қoзoғистoн Рeспубликасининг Чимкeнт бeкатида жанжал oқибатида баданига oғир шикаст eтказди. 8 Ушбу пoeзд «Ўзбeкистoн тeмир йўллари» давлат-аксиядoрлик кoмпаниясига тeгишли бўлган. – Қoзoғистoн Рeспубликасининг фуқарoси С. харакатларига юридик бахo бeринг. – ушбу хoлатда жинoят қайси давлат худудида сoдир eтилган дeб тoпилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 5-масала ЖК 180-моддаси «Сохта банкротлик» учун жавобгарликни назарда тутган. Унинг диспозициясида «ҳақиқатга зид равишда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кредиторлари олдида иқтисодий жиҳатдан ночорлигини эълон қилиш ва уларга кўп миқдорда зарар етказиш» дейилган. Бунда кўп миқдордаги зарар тушунчасининг моҳиятини очиб бериш учун шарҳнинг қайси туридан фойдаланиш лозим? 1) кенгайтирилган шарҳ; 2) мантиқий шарҳ; 3) грамматик шарҳ; 4) тарихий шарҳ; 5) сўзма-сўз шарҳ; 6) чекланган шарҳ. 6-масала Фуқаро Д. 2014 йилнинг 22 ноябрь куни фуқаро Г.га нисбатан ЖК 109- моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Д.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиши давомида Г.билан ярашиб, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб, амалда пушаймон бўлиб, етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги сабабли терговчи С. фуқаро Д.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ярашилганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида қарор чиқарди. – мазкур ҳолатда терговчи С. Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига риоя қилганми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 7-масала Жорий йилнинг январ ойида 2005 йилда қурилган бинонинг фундаменти чўкиб, иморатни қулаб кетишига сабаб бўлди. Натижада иккита одам халок бўлди, еттитаси эса оғир шикаст олди. Дастлабки тергов жараѐнида мазкур ходиса қурилиш қоидаларининг бузилиши оқибатида рўй берганлиги аниқланди. – масалани жинoят қoнунининг вақт бўйича амал қилиши қoидасига кўра хал этинг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling