Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
15-масала 
«Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш (ЖК 215-моддаси)», дейилган 
диспозиция турини аниқланг.
1) оддий диспозиция; 
2) тасвирловчи диспозиция; 
3) бланкет диспозиция; 
4) ҳаволаки диспозиция. 
16-масала 
Афғонистон Республикаси фуқароси Т. 2014 йилнинг 2 сентябрь куни 
Туркманистон Республикаси, 2014 йилнинг 5 ноябрь куни Тожикистон 
Республикасида 
―терроризм‖ жиноятини содир этиб, Ўзбекистон 
Республикаси Тошкент шаҳрида қўлга олинди. 
– фуқаро Т. содир этган жинояти учун қайси давлатнинг жиноят 
қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
17-масала 
Фуқаро Ж. ва В.ларнинг отаси вафот этганлиги сабабли , Ж. барча мол-
мулкка эгалик қилиш мақсадида укаси В.га Қозоғистон Республикасига 
боришини билиб унга секин таъсир этувчи заҳарли моддани овқатига 
аралаштириб беради.
В. Қозоғистонга борганида вафот этади. 
– фуқаро Ж. қайси давлат қонунчилигига асосан жавобгарликка 
тортилади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
18-масала 
Ўзбекистонга саѐҳат учун келган АҚШ фуқароси Б. Самарқанд вилояти 
Регистон майдонида Англия фуқароси Г. билан ўзаро жанжал натижасида 
унинг баданигаоғир тан жарохатини етказади. 
– ушбу ҳолатда АҚШ фуқароси В. қайси давлат қонунчилиги бўйича 
жавобгарликка тортилади. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
19-масала 


12 
Афғонистон Республикаси фуқароси С. 2014 йилнинг 2 сентябрь куни 
Туркманистон Республикаси, 2014 йилнинг 5 ноябрь куни Тожикистон 
Республикаси, 2014 йилнинг 8 декабрь куни Қозоқистон Республикасида 
«Терроризм» жиноятини содир этиб, Ўзбекистон Республикаси Тошкент 
шаҳрида қўлга олинди. 
– ушбу ҳолатда фуқаро С. Ўзбекистон Республикаси жиноят 
қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортиладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling