Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 



Муаммоли саволлар: 
1. Жиноят қонунини қабул қилиш ва амалга киритиш тартиби қандай?
2. Жиноят ҳуқуқининг муҳофаза қилувчи, огоҳлантирувчи ва 
тарбияловчи вазифалари нималардан иборат? 
3. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва 
нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқидаги аҳамиятини 
кўрсатинг. 
4. 
Жиноят 
қонунчилигини 
қўллаш 
фаолиятида 
қонунийлик 
принципининг аҳамияти қандай? 
5. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципининг моҳияти 
нимадан иборат? 
6. Демократизм принципининг мазмун моҳияти нимадан иборат? 
7. Одиллик принципининг фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва 
инсонпарварлик принциплари билан боғлиқликлиги нимада намоѐн бўлади? 
8. Айб учун жавобгарлик принципининг жиноят-ҳуқуқий моҳияти 
нимада? 
9. 
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи мажбурий жазо 
тайинлашни англатадими? 
10. Жиноий-ҳуқуқий нормалар турлари ҳақида гапириб беринг. ЖКнинг 
матнидан фойдаланиб мисоллар келтиринг.
11. Жиноят қонунининг тузилиши қандай? 
12. Жиноий-ҳуқуқий нормалар тузилишини очиб беринг. 
13. ЖК Умумий ва Махсус қисми моддалари турлари ва тузилишини 
тавсифлаб беринг. 
14. Жиноят қонунини шарҳлаш усуларининг амалий аҳамиятини 
кўрсатинг. 
15. Жиноят қонуни амал қилишининг ҳудудийлик принципи мазмунини 
ѐритиб беринг. Ўзбекистон ҳудуди деганда нимани тушунасиз? 
16.Жиноят қонунининг амал қилишида фуқаровийлик принципи деганда 
нима тушунилади? 
17.Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши деганда нима 
тушунилади? 
18.«Жиноят қонунининг орқага қайтиш кучи» тушунчаси ва аҳамиятини 
ѐритинг. Қайси қонунлар орқага қайтиш кучига эга? 
19. Жиноят қонунини ҳудуд бўйича амал қилиш принципларидан 
қайсиларини биласиз?
20. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деганда нима тушунилади?
21. Фуқаролик принципини аҳамияти қандай?
22. Жиноят қонунини ҳудуд бўйича амал қилиш принципини мазмуни 
нималардан иборат?
23. Универсал принципнинг мазмуни қандай ва у жиноятчи шахсларни 
бериш институти билан рақобатга кирадими?



24. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқига кўра республика 
фуқароларни бошқа мамлакатга бериш мумкинми?
1-масала 
Конституциянинг 13-моддасининг мазмунини акс эттирадиган
инсоннинг ҳаѐти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз 
ҳуқуқларини олий қадрият деб ҳисоблайдиган принципни аниқланг. 
1) қонунийлик принципи (ЖК 4-моддаси);
2) фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи (ЖК 5-моддаси); 
3) демократизм принципи (ЖК 6-моддаси); 
4) инсонпарварлик принципи (ЖК 7-моддаси); 
5) одиллик принципи (ЖК 8-моддаси); 
6) айб учун жавобгарлик принципи (ЖК 9-моддаси); 
7) жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи (ЖК 10-моддаси). 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling