Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
63-масала Б. ва Ш.лар Ж. исмли шахс билан танишиб қолдилар. Ж. янги танишларини ўз уйига меҳмондорчиликка таклиф этди. Кеч бўлишига қарамай, Б. ва Ш.лар янги улфатининг таклифига рози бўлиб, Ж.нинг хонадонига боришди. У ерда уларни С. ва Т.лар кутиб олди. Спиртли ичимликлар таъсирида меҳмонлар ва мезбонлар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Маст бўлиб қолган А. С. ҳамда Т.га пичоқ билан ташланиб, уларга оғир шикаст етказади. Хонадон соҳиби – Ж. оғайниларига ташланаѐтган А.ни қўлидан пичоқни тортиб олмоқчи бўлди. Аммо А. унга бўйсунмай, қўлидаги совуқ қурол билан хонадон соҳибига ташланиб, унинг кўкрак, қорин ва бел соҳаларига бир неча маротаба пичоқ уради. А.га кучи етмаслигини тушунган Ж. кўчага чиқиб ва ўша ерда кўп қон йўқотиши оқибатида ҳушидан кетади. Бир оздан сўнг, ўзига келиб ѐнида тез ѐрдам ва Ички ишлар бошқармаси ходимларини турганини кўрган. – ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 64-масала Италиянинг икки нафар ва Австриянинг бир нафар фуқароси Ўзбекистонда республикага психотроп моддалар олиб киргани учун қўлга олинди. Шифокор Норберт Пескоста, рассом Арнольд Марио Далл‘О ва ѐзувчи Рауль Шротт Delorazepam деб номланувчи модда олиб киришда айбланмоқда. Норберт Пескоста моддани дори сифатида олиб юришини, парвоздан қўрққани учун шу доридан фойдаланишини маълум қилган. У божхона декларациясини тўлдириш вақтида «тил билмагани туфайли» «гиѐҳвандлик воситалари» катакчасига белги қўймаганини айтмоқда. Шифокор Нукусга келтирилган. Таҳлил олиб борилаѐтган вақтда у ҳибсда сақланмоқда. Шифокорнинг дўсти рассом Далл‘О у билан бирга қолди, австриялик ѐзувчи эса Жанубий Тиролга учиб кетишга муваффақ бўлди. 40 – ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling