Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
92-масала 
О. транспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчидан уни зудлик билан 
аэропотга олиб бориб қўйишини сўрайди ва унга бунинг учун ўрнатилган 
таърифдан 5 карра ортиқ ҳақ тўлашини айтади.
Шунда ҳайдовчи рози бўлади ва аэропорт томон кетаѐтганида 
светафорнининг қизил чироғини кўриб тўхтамоқчи бўлганида йўловчи унга 
тўхтамасликни буюради.
Улар светафорнинг тақиқловчи қизил чироғи ѐниб турган вақтда 
чорраҳадан ўтаѐтганда пиѐдани уриб юбориб, унга оғир даражадаги шикаст 
етказади. 
– мазкур ҳолатда иштирокчилик мавжуд-ми? 
 
93-масала
Фуқаролар К. ва Э. ўзганинг мол-мулкини ўғрилик йўли билан талон-
торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, шу мақсадда фермер 
ҳўжалиги даласига бораѐтиб, йўл-йўлакай қассоб М.нинг уйига кириб, мол 
ўғирлаб олиб келган тақдирда молларни сотиб олиши ҳақида ўзаро келишиб 
олишган.
К. ва Э. далада юрган уч бош молни яширин равишда ўғирлаб, М. нинг 
уйига ҳайдаб олиб келиб, унга топшириб, молларни сўйиб сотганидан сўнг 
пулларини олишга келишганлар. 
– фуқарoлар К. ва Э.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– фуқарo М. жиноят иштирокчиларининг қайси турига мансуб? 
 
94-масала 
Фуқаролар А., Ю. ва Б.лар ўғирлик содир этиш мақсадида олдиндан тил 
бириктириб, Ж.нинг уйида ҳеч ким йўқ деб ўйлаб, тунда унинг уйига
боришган. А. кўчада пойлоқчилик қилишга қолган.
Ю. гаражга машинадаги нарсаларни олиш учун кирган. Б. эса уйнинг 
ичкарисига кирган. Ю. гараждаги автомобилнинг магнитофонини ўғирлаб 
чиқиб, кўчадаги пана жойда А. билан бирга Б.ни чиқишини кутиб туришган.
Бир оз вақт ўтгач Б. чиқиб уларга уй эгаси уйда эканлигини, жиноятлари 
фош бўлишидан қўрқиб уни ўлдириб қўйганлигини, уйда бўлган 15 000 000 
сўм пулларни ўғирлаб чиққанлигини айтиб берган.
Шундан сўнг улар воқеа жойидан яширинишган. 
– фуқарoлар А., Ю. ва Б.нинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси қандай ҳал 
этилади?


48 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling