Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
99-масала 
Фуқаролар Ю. ва М. ўзганинг мол-мулкини ўғирлик йўли билан талон-
торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро И. нинг 
молхонасига кириб, икки бош молини ўғирлаб кетганлар.
Улар ушбу икки бош молни танишлари К.нинг уйига олиб бориб, унга 
моллар ўғирлик йўли билан қўлга киритилганлигини айтиб, уйида бир-икки 
кун сақлаб беришини илтимос қилиб, молларни унинг ховлисида 
қолдиришган.
Ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижаларига кўра мазкур жиноят 
фош этилиб, ўғирланган моллар фуқаро К.нинг уйидан топилган.
– фуқарoлар Ю., М. ва К.нинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Жиноятга дахлдорлик тушунчасини ѐритиб беринг. 
 
100-масала 
Фуқаро А. ўта оғир жиноят содир этганлиги учун унга нисбатан қидирув 
эълон қилинган.
Бир неча кундан сўнг тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида у қўлга 
олинади.
Дастлабки тергов ва суд муҳокамаси даврида тўпланган далиллар 
судланувчи А. ўз уйида онаси Ш. томонидан яширилганлигини тасдиқлаган.
– фуқарo Ш.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Жиноятга дахлдорликнинг ўзига хос ҳусусиятларини айтиб беринг. 
 
101-масала 
Транспорт воситасини ўғирлаш мақсадида Х. гараж эшигини калит 
танлаш йўли билан очади ва у ерда турган транспорт воситасини очишга 
уринади, бироқ уни оча олмайди.
Шунда Х. таниши С.га қўнғироқ қилиб, транспорт воситасини яқин 
қариндоши П.нинг уйига шатакка олиб, тортиб боришни илтимос қилади. П. 
розилик берганидан сўнг кўзланган тадбир амалга оширилади ва Х. 
ўғирланган трансопрт воситасининг автомагнитоласи ва захира балонини 
П.га беради. 
– мазкур ҳолатда иштирокчилик мавжуд-ми? Агар мавжуд бўлса у 
иштирокчиликнинг қандай тури ва шаклида ифодаланган? 
 
102-масала 
К. танишлари Б. ва С.ларга уларнинг бизнес бўйича собиқ таниши 
бўлган А.ни номусига тегишни таклиф қилади.
К. томонидан ишлаб чиқилган жиноий режага кўра, Б. ва С.лар А.нинг 
хонадонига кириб, уни номусига тегишлари керак бўлади.
Б. ва С.лар режа бўйича А.нинг хонадонига кириб, унга бўлган воқеани 
айтиб беради.


50 
Шунда А. жиноий режаларини амалга оширмасликлари эвазига, уларга 
ҳақ тўлаши мумкинлигини маълум қилади. Б. ва С.лар унинг таклифига 
кўниб, қимматбаҳо нарсаларни олиб, у ердан кетади. 
– Кўрсатилган шахсларнинг қилмишига юридик баҳо беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling