Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
84-масала
Фуқаро Ш. турмуш ўртоғи Д. унга ҳиѐнат қилаѐтганлигини сезиб қолди 
ва шундан сўнг унга раҳмсиз муомала қилар ва унинг шаъни ва қадр-
қимматини муттасил равишда камситиб келар эди.
Бундай азобларга чидай олмаган Д. ўзини ўзи ўлдиришга қарор қилди 
ҳамда эрталаб турмуш ўртоғи Ш. ишга кетганидан сўнг дараза орқали ўзини 
учинчи қаватдан ташлаб юборди, ушбу ҳолатни гувоҳи бўлган қўшнилари 
зудлик билан тез тиббий ѐрдам чиқиришди.
Натижада Д.нинг ҳаѐти сақлаб қолинди. 
– мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? 
– фуқарo Ш.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
85-масала 
Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «б» бандида назарда тутилган 
жиноятни содир этишда айбланиб, эҳтиѐт чораси сифатида қамоқда 
сақланаѐтган Б. суд муҳокамасига олиб кетилаѐтган вақтида у олиб 
кетилаѐтган транспорт воситаси автохалокатга учради.
Соқчиларни хушсиз ҳолдалигидан фойдаланиб Б. воқеа жойидан 
яширинди. 
Бироқ орадан икки кун ўтгач қилмишидан пушаймон бўлиб, ўз хоҳиши 
билан ИИИга бориб мурожаат қилди. 
– мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? 
– фуқарo Б.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
86-масала
Фуқаро Г. маст ҳолатда олдиндан келишмай юрган қўшнилари ака-ука 
Х. ва Ф.ларни ўлдириш мақсадида уйига бостириб кирди ва ўз хонасида 
ухлаб ѐтган Х.нинг бадани турли қисмларига бир неча бор ошхона пичоғи 
билан урди. Ф. акасининг хонасида қаттиқ шовқин бўлаѐтганлигини эшитиб, 
хонага кирганида Г. унинг ҳам баданига бир маротаба пичоқ санчиб олди. Ф. 
Г.нинг йиқилиб тушганлигидан фойдаланиб, кўчага югуриб чиқди ва бошқа 
шахсларни ѐрдамга чақирди.
Кўрилган чоралар натижасида Г. қўлга олинди. Тергов жараѐнида 
фуқаро Х.нинг кўп қон йўқотиши натижасида ўлим келиб чиққанлиги ва Ф.га 
оғир шикаст етказилганлиги аниқланди. 
– мазкур ҳолат бўйича қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг. 


46 
87-масала
Мактаб директори Д. фуқаро М.ни ўқитувчи лавозимига ишга жойлаб 
қўйиш учун бир миллион сўм маблағ сўради.
М. олти юз минг сўм пулни олиб келиб берди ва қолган пулларни икки 
ҳафтадан кейин беришини айтди. М. ушбу ҳолат тўғрисида ички ишлар 
идораларига хабар берди.
Ўтказилган тадбир жараѐнида мактаб директори Д. фуқаро М.дан тўрт 
юз минг сўм олаѐтган вақтда қўлга олинди. 
– мазкур ҳолат бўйича қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling