Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
95-масала
Терговчи Р. гумон қилинувчи Н.дан мажбурлаб кўрсатма олиш ҳақида 
тезкор вакил Ш.га айтган.
Шундан сўнг тезкор вакил Ш. гумон қилинувчи Н.ни уриб, унга тан 
жароҳати етказиб, М.исмли мансабдор шахсга пора берганлиги ҳақида ѐлғон 
кўрсатма олган.
Сўнгра тезкор вакил Ш. гумон қилинувчини ўзининг хизмат хонасига 
қамаб кетган. Н. олган тан жароҳатлари натижасида Ш.нинг хизмат хонасида 
вафот этган.
– фуқарoлар Р. ва Ш.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Жиноят иштирокчиларининг турларини санаб беринг. 
 
96-масала 
Фуқаро Ҳ. якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани 
ҳолда маҳсулотларнинг бир қисмини С. исмли шахсдан арзон нарҳларда 
сотиб олар эди. Ҳ.да сотиб олаѐтган маҳсулотларнинг арзонлиги учун шубҳа 
ўйғониб, суриштириб кўрганида ушбу маҳсулотлар жиноий йўл билан 
топилганлиги маълум бўлди, бироқ Ҳ. маҳсулотларга қўйилган арзон 
нархларга учиб, маҳсулотларни жиноий йўл билан топилганлигини била 
туриб, сотиб олишни давом эттираверган.
– фуқарo Ҳ.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Жиноятда иштирокчиликнинг жиноятга дахлдорликдан фарқини айтиб 
беринг. 
97-масала 
Фуқаролар А. ва Л. олдиндан тил бириктириб, фуқаро К.ни уйига 
ғайриқонуний равишда кириб, ўзлари билан олиб борган пичоқ билан уни 
қасддан ўлдириб, унинг кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилганлар.
– фуқарoлар А. ва Л.нинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Жиноятда иштирокчиликнинг қандай шакллари мавжуд? 
 
98-масала 
Фуқаро П. муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 
учинчи қисми ―а‖ банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси 
қўлланилган ҳолда уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
У жазони тўлиқ ўтамасдан туриб Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Сенатининг амнистия тўғрисидаги қарорига асосан жазони 
ўташдан озод қилинган. 
П. уйига қайтиб келгач, унинг йўқлигида турмуш ўртоғи И. томонидан 
ўғирлаб келинган телевизорни ўғрилик йўли билан топилганлигини била 
туриб сотган.
– фуқарo П.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Жиноятга дахлдорлик тушунчасини ѐритиб беринг. 


49 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling