Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
81-масала
Фуқаро Г. ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида ўртача 
катталикдаги экин майдони ҳисобланган томорқасига каннабис ўсимлиги 
уруғини сепади ва уруғлар униб чиқиши учун уларни парвариш қила 
бошлади.
Бироқ орадан бир ой ўтсада уруғлардан фақат етти тупигина униб чиқди. 
ИИИлар томонидан ўтказилган «Қорадори» тадбири натижасида фуқаро Г. 
ўзининг томорқасида каннабис ўсимлигини етиштираѐтганлиги аниқланди ва 
Г. ушланди. 
– мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? 
– фуқарo Г.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
82-масала
Фуқаро Ч. ноқонуний йўл билан бойлик орттириш мақсадида янги йил 
байрами арафасида чет давлатдан жуда кўп миқдордаги пиротехника 
буюмларини қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кирди 
ва уларни уйининг ертўласига жойлаштирди.
Шундан сўнг Ч. ушбу пиротехника буюмларини бозорда яширинча 
сотаѐтган вақтда шу ерда хизмат олиб бораѐтган профилактика инспектори 
томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари 
натижасида Ч.нинг уйи ертўласида жуда кўп миқдорда пиротехника 
буюмлари яширилганлиги аниқланди.
Бироқ экспертиза хулосасига асосан мазкур пиротехника буюмларининг 
ярми яроқсиз эканлиги маълум бўлди.
– мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? 
– фуқарo Ч.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
83-масала 
Фуқаро А. маст ҳолатда танишининг тўйидан уйга қайтаѐтганида кўчани 
бошида илгаридан адоватда юрган қўшнилари Ж. ва Ф.ларни кўриб қолди ва 
уларга эътибор бермай йўлини давом эттирди. 
Шунда Ж. ва Ф.лар уни ортидан шаъни ва ғурурига тегадиган сўзлар 
билан хақорат қилиб уни жиғига тегишга ҳаракат қилишди.


45 
Бундан жаҳли чиққан А. уларни ўлдириш мақсадида уйидан ов 
милтиғини олиб чиқиб Ж. ва Ф.ларга қарата бир неча маротаба ўқ узди.
Олинган тан жароҳати натижасида Ж. воқеа жойида вафот этди, Ф. эса 
оғир тан жароҳати билан касалхонага ѐткизилди. 
– мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? 
– фуқарo А.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling