Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
73-масала Фуқаро В. ўч олиш мақсадида 25-автосаройда ишловчи фуқаро Ф.га тегишли «Мерседес-бенц» автобусининг тормоз шлангасини кесиб қўйиши 42 натижасида Ф. қаршисида келаѐтган Нексия енгил автомашинаси тўқнашиб ҳайдовчи Р. оғир тан жароҳати билан касалхонага ѐтқизилади. – фуқарo В.нинг ҳаракатида айбнинг қандай шакли мавжуд. 74-масала «Тўхтасин ота» фермер хўжалигига тегишли буғдой экинини фуқаро Л.га тегишли 15 та қўй пайҳон қилганлигини кўрган шу фермер ишчиси Б. фуқаро Л.га тегишли қўйларга заҳарли сув бериб, заҳарлаб ўлдиради. – Б.нинг ҳаракатларида айбнинг қандай шакли мавжуд? 75-масала Врач-гинеколог бўлиб ишловчи В. уйида фуқаро Г.ни ноқонуний аборт қилади. Аборт вақтида ҳомила катта бўлганлиги боис, Г. кўп қон юқотади. В. фақат аборт қилишга келишганлигини айтиб, Г.ни уйига жўнатиб юборади. Г. қон тўхтамаслиги натижасида уйига етмасдан, йўлда вафот этади. – Врач-гинеколог В.ни ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг? 76-масала Фуқаро А. ўзининг курсдоши Б.нинг эркига хилоф равишда у билан никохда бўлиш учун ўғирлашга қарор қилди. Эртаси куни А. Б.ни ўғирлаш режасини тузиш мақсадида уни кун давомида кузатиб юрди. Кечга яқин фуқаро Б. кимдир уни таъқиб қилиб юрганлигини сезиб қолди ва дарҳол ИИИга бу ҳақда хабар қилди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А. ушланди. – мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? – фуқарo А.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 77-масала Фуқаро И. ишдан қайтаѐтиб маҳалласидаги спиртли ичимликлар дўкони олдида қўшнилари В. ва Р.лар маст ҳолда суҳбат қуриб туришганлигини гувоҳи бўлди ва уларни суҳбатига қўшилди. Суҳбат давомида қўшниси В. шу маҳалладаги 22-уйда истиқомат қилувчи С. уйидаги темир қутида қонунга хилоф равишда ўқотар қурол сақлаѐтганлигини айтиб қолди. Шунда И. ўзи аввалдан адоватда юрган таниши Г.ни ўлдириш мақсадида ушбу қуролни ўғирлашга қарор қилди. Ушбу жиноий ниятини амалга ошириш мақсадида у тунда қўшниси С.ни уйига томорқа орқали кириб, темир сандиқни калит танлаш йўли билан очишга бир неча бор уринганлигига қармасдан уни оча олмади ва темир сандиқни ўзи билан олиб кетди. 43 Шундан сўнг И. уйига бориб темир сандиқ қулфини бузиш орқали очиб, уни ичи бўшлигига гувоҳ бўлди. – мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? – фуқарo И.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling