Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
78-масала Гувоҳ В. дастлабки тергов даврида Жиноят кодексининг 118-моддаси 1- қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинаѐтган С.га нисбатан ѐлғон гувоҳлик берди. Мазкур жиноят иши судда кўрилгунига қадар В.ни фикри ўзгариб, суд муҳокамасида иш юзасидан ҳақиқатни айтиб кўрсатма берди. Маълум бўлишича В. жиноий жавобгарликдан қўрққанлиги учун суд муҳокамасида дастлабки терговда берган кўрсатмасини ўзгартирган ва ҳақиқатни баѐн қилган. – мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? – фуқарo Г.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 79-масала Фуқаро А. турмуш ўртоғи Г.ни ҳомиладор эканлигини билиб, ундан ҳомилани жинсини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилишини сўради. Эртаси куни Г. шифокорга мурожаат қилди ва ҳомилани жинси қиз эканлиги маълум бўлди. Г. ушбу хабарни турмуш ўртоғи А.га айтганида турмуш ўртоғи унга уч нафар қиз фарзандлари борлигини, шунинг учун ҳомилани олдириб ташлашини айтди. Г. бунга рози бўлмади. Шундан сўнг А. ҳар куни ишдан маст ҳолатда келиб, ҳомилани олдириб ташлаши учун турмуш ўртоғи Г.га руҳий таъсир ўтказа бошлади. Бундай азобларга чидай олмаган Г. ҳомиласини олдириб ташлашга рози бўлди, аммо шу куни Г.нинг ота-онаси бу ҳақда хабар топиб, А.га нисбатан тегишли чора кўришларини сўраб ИИИга мурожаат қилишди. – мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? – фуқарo А.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? 80-масала Фуқаро П. синфдоши А.ни болаликдан яхши кўрар эди, бироқ бир неча маротаба А.нинг уйига совчи қўйганига қарамасдан рад жавобини оларди. Кунларнинг бирида П. маст ҳолда тун қоронғусида Баҳор кўчаси бўйлаб кетаѐтган вақтида қўшни қишлоқда яшовчи дугонасининг тўйидан ѐлғиз қайтаѐтган А.ни кўриб қолди ва вазиятдан фойдаланиб уни номусига тегишга қарор қилди. Ушбу ниятини амалга ошириш мақсадида А.га нисбатан зўрлик ишлатган вақтида А. унга қаршилик кўрсатди, бироқ П. бақувват бўлганлиги 44 сабабли А.ни қаршилигини енгиб уни ерга йиқитди ва оѐқ қўлларини боғлаб қўйди. Ушбу ҳолатдан қўрқиб кетган А. П.дан уни қўйиб юборишини сўраб ѐлвора бошлади. Фуқаро П. А.нинг кўзѐшларига чидай олмай уни қўйиб юборди ва бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмаслигини уқтирди. – мазкур ҳолатда қасддан жиноят содир этиш босқичини аниқланг? – фуқарo П.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling