Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
111-масала 
Фуқаро С. икки марта талончилик ва бир марта босқинчилик жиноятини 
содир этган бўлиб, ушбу жиноятлардан бирортаси учун судланмаган.
– Унга жазо қандай тартибда тайинланади? 
– Бир қанча жиноят содир этиш шаклларини санаб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
112-масала
Фуқаро Р. Тошкент шаҳридан Жиззах вилоятига боришда М.нинг 
―Нексия‖ русумли автомобилига минади.
Йўлда кетаѐтиб ҳайдовчи М. автомобилига ѐқилғи қуйиш учун 
автомашинадан фойдаланиб, М.га тегишли пальто чўнтагидаги унинг 200 000 
сўм пулини ўғирлаб олган. 
Улар Пахтакор туманига етиб келганларидан сўнг Р. Ҳайдовчи М.га 
тегишли бўлган 400 000 сўмлик телпагини очиқдан-очиқ олиб қоча 
бошлаган, бироқ М. уни қувиб етиб олади.
Шунга қарамасдан Р. Уни пичоқ билан қўрқитиб, қочиб кетишга 
эришган. 
– Фуқаро Р.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Бир қанча жиноят содир этиш турлари ва моҳиятини ѐритиб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
113-масала 
Муқаддам Жиноят кодексининг 177-моддаси 1-қисми бўйича судланган 
фуқаро П. икки дона қалбаки 100 купюрали АҚШ долларини қонунга хилоф 
равишда ўтказаѐтган вақтда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан 
қўлга олинди. 
– мазкур ҳолат бўйича бир қанча жиноят содир этиш шаклини аниқланг. 


53 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
114-масала 
Фуқаро С. илгаридан келишмай юрган фуқаро П.ни учратиб қолди ва 
уни ѐнида бўлган хўжалик пичоғи билан баданининг турли қисмларига 
жароҳат етказиб ўлдирди. Уни қўлга олиш жараѐнида у ички ишлар 
идоралари ходими О.га оғир шикаст етказди. 
– мазкур ҳолат бўйича бир қанча жиноят содир этиш шаклини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling