Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
123-масала 
Фуқаро В. муқаддам талончилик жиноятини содир қилганлиги учун 
судланиб, жазони тўлиқ ўтаб чиқиб, судланганлик ҳолати тугалланмасдан, 
яна жиноят содир қилиш йўлига кириб, фуқаро У. нинг ўз уйи олдида турган 
автомашинасининг ғилдирагини ўғирлаб кетган. Дастлабки тергов органи 
томонидан унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-
моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан хавфли рецидив жиноят 
сифатида квалификация қилинган. 
– фуқарo В. нинг жиноий ҳаракатлари тўғри квалификация қилинганми? 
– Такроран жиноят содир этиш билан рецидив жиноятнинг фарқи 
нимада?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
124-масала 
Фуқаро В. ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш мақсадида О.нинг уйига 
қуролланган ҳолда бостириб кириб, О. қаршилик қилганлиги сабабли унинг 
баданига оғир шикаст етказди ва уйида мавжуд бўлган анча миқдордаги 
пулларини талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинди.
Орадан икки кун ўтганидан кейин фуқаро О. олган шикаст натижасида 
касалхонада вафот этди.
Суд фуқаро В.нинг қилмишларини Жиноят кодексининг 164-м. 3-қ. «в» 
ва «г» б. (уй-жойга, омборхона ѐки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда 
кирган ҳолда, баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган содир 
этилган босқинчилик) ҳамда 104-м. 3-қ. «д» б. (жабрланувчининг ўлишига 


56 
сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноятлари мажмуи 
сифатида квалификация қилди. 
– мазкур ҳолат бўйича суд фуқаро В.нинг ҳаракатларини тўғри 
квалификация қилинганми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
125-масала 
Фуқаро П. жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам 
ўлдирганлиги учун Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «д» банди 
бўйича ўн етти йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанидан 
кейин икки йил ўтгач кўп миқдорда босқинчилик жиноятини содир этганлиги 
бўйича айбдор деб топилди.
Терговчи унинг ўта оғир жиноят содир этганлиги, шунингдек илгари ҳам 
ўта оғир жиноят содир этганлигини ҳисобга олиб, уни ўта хавфли рецидивист 
деб топиб, унинг қилмишини Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «б» 
банди сифатида квалификация қилди. 
– мазкур ҳолат бўйича терговчининг ҳаракатлари тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling