Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
115-масала Фуқаро И. қўшниси Д.ни ўлдириш мақсадида кўп қаватли уйнинг 5- қаватидан пастга туртиб юборди. Д.нинг баданига оғир шикаст етди. Фуқаро И. шу куннинг ўзида Қозоғистон давлатига қочиб кетди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-м. 2-қ., 97-м. 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Орадан бир йил ўтгач И. Ўзбекистонга қайтиб келди ва Д.ни хеч ким йўқ жойдан ўтишини пойлаб, уни бўғиб, ўта шафқатсизлик билан ўлдирди. – ушбу ҳолатда бир қанча жиноят содир этиш мавжудми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. 116-масала Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «д» банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўтаб келган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси О. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «и» бандида назарда тутилган жиноятни содир этди. – мазкур ҳолат бўйича бир қанча жиноят содир этиш шаклини аниқланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. 117-масала Фуқаро С. таниш бўлган А. исмли аѐлни уйига меҳмонга таклиф қилиб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишди. Шундан сўнг фуқаро С. зўрлик ишлатиб ва уни ўлдириш билан қўрқитиб А. билан жинсий алоқа қилди ҳамда шу вақтнинг ўзида жинсий эҳтиѐжини ғайритабиий усулда қондирди. – мазкур ҳолат бўйича бир қанча жиноят содир этиш шаклини аниқланг. 54 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг тегишли қарорига асосланиб беринг. 118-масала Фуқаро З. қўшниси Е.га енгил шикаст етказганлиги учун 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича дастлабки тергов давомида жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан суднинг ажримига кўра жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Орадан бир ой ўтганидан сўнг фуқаро З. қўшниси Е. билан яна жанжаллашиб, унга енгил шикаст етказди. – ушбу ҳолат бўйича бир қанча жиноят содир этиш мавжудми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling