Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
119-масала
Фуқаро Ж. ва И.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Г.ни қасддан 
ўлдиришди. Шундан сўнг Фуқаро Ж. жиноят изларини тўлиқ йўқ қилиш 
мақсадида ўзининг шериги И.ни ҳам қасддан ўлдирди.
Суд фуқаро Ж.нинг қилмишларини квалификация қилишда фуқаро И. 
ҳамда Г.ларни ўлдирганлигини ҳисобга олиб, унинг қилмишини 97-модда 2-
қ. «а» банди (икки ѐки ундан ортиқ шахсни қасддан одам ўлдириш) деб 
баҳолади. 
– ушбу ҳолат бўйича суднинг ҳукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
120-масала 
Фуқаро Б. порнографик маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 
олиб кирганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин уч ой ўтгач, 
порнографик маҳсулотни такроран Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб 
кирганлиги аниқланган.
Ишни тергов қилиш давомида фуқаро Б. бир йил олдин вояга етмаган 
шахс тавсифланган ѐки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатганлиги 
маълум бўлди. 
– фуқарo Б.нинг қилмишларида бир қанча жиноят содир этишнинг 
қандай шакли мавжуд? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
121-масала 
Фуқаро К. муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун 
судланган бўлиб, бундан ўзига ижобий хулоса чиқариб олмасдан, қасддан 
ўғрилик жиноятини содир қилган.


55 
– фуқарo К.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Такроран жиноят содир этиш тушунчасини айтиб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
122-масала 
Муқаддам судланмаган Ж. ва З.лар ўғрилик қилиш мақсадида В.нинг 
уйига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 600 000 сўм бўлган бир дона 
гиламини ўғирлаб чиқишган. Шундан сўнг улар мазкур уй эгалари анча 
муддатга сафарга кетганлигини билиб, эртаси куни яна шу уйга ўғирликка 
тушиб, баҳоси 700 000 сўмлик аудиомагнитофонни ўғирлаганлар.
– фуқарo Ж. ва З.ларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 
– Такроран содир этилган жиноят билан давомли жиноятни фарқловчи 
белгиларни таърифлаб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling