Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
130-масала 
В. муқаддам талончилик жиноятини содир қилганлиги учун судланиб
жазони тўлиқ ўтаб чиқиб, судланганлик ҳолати тамом бўлмасдан, яна жиноят 
содир қилиш йўлига кириб, У.нинг ўз уйи ѐнида турган автомашинасининг 
ғилдирагини ўғирлаб олиб кетган. – фуқарo В.нинг қилмишини 
квалификация қилинг. 
– Рецидив ва хавфли рецидив жиноятнинг фарқи қандай белгиларда 
намоѐн бўлади? 
 
131-масала
Фуқаро Х. муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун уч 
йилга озодликдан маҳрум қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-


58 
моддасига асосан шартли ҳукм қилиниб, 2 йил синов муддати белгиланган. 
Синов муддати тугаганидан бир ўтгач, у ўғирлик содир қилган.
– фуқарo Х.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Рецидив жиноят тушунчасини айтиб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
132-масала
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг биринчи қисмида 
назарда тутилган жиноятни содир этган К. суд томонидан амнистия асосида 
жиноий жавобгарликдан озод қилинганидан кейин орадан бир ой ўтиб, яна 
жиноятга қўл урган.
Жумладан, у фуқаро Н.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, жами 
27 000 000 сўмлик буюмларини яширин равишда талон-тарож қилган.
– фуқарo К.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Рецидив жиноят тушунчасини айтиб беринг. 
 
133-масала 
Муқаддам талончилик содир этганлиги учун судланган Б. судланганлик 
муддати ўтмасидан туриб ўғирлик жиноятини содир қилди.
– фуқарo Б.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Рецидив жиноят билан такроран жиноят содир этишнинг фарқи 
нимада? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling