Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
35-масала 
Судланган Ж. озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан сўнг 
судланганлик муддати тугалланмасдан яна қасддан жиноят содир қилганлиги 
учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
– У жазони қайси турдаги колонияда ўташи лозим? 
– Судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатларини айтиб беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
36-масала 
Фуқаро О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» бандида 
назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 8 йил муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, амнистия актига асосан жазони амалда 4 
йилини ўтаб бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди.
Озодликка чиқиб, 14 ой ўтганидан сўнг Жиноят кодекси 104-моддаси 3-
қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб 
топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди 
ва тайинланган жазони амалда 6 йилини ўтаб озодликка чиқарилди. 


110 
– фуқарo О.нинг судланганлик муддатлари қайси қоидага асосан 
ҳисобланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
37-масала 
Фуқаро Ф. Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «д» бандида 
назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 6 йил муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони 3 йил 6 ойини ўтаганидан сўнг 
ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
озод қилинди.
– фуқарo Ф.нинг судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатини 
аниқланг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
38-масала 
Фуқаро П. Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмида назарда 
тутилган жиноятни содир этганлиги учун 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан 
маҳрум қилиниб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланди.
Жазони амалда 2 йилини ўтаб бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди.
– фуқарo П.нинг судланганлик муддатлари қайси қоидага асосан 
ҳисобланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling