Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
42-масала
Фуқаро Ч. Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида назарда 
тутилган жиноятни содир этганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ 
саккиз баравари миқдорида жарима жазосига ҳукм қилинди. Ч. жазони ижро 
этишдан бош тортганлиги учун суд жарима жазосини 3 ой ахлоқ тузатиш 
ишлари жазосига алмаштирди.
– фуқарo Ч.нинг судланганлик муддатлари қайси қоидага асосан 
ҳисобланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
43-масала
Фуқаро Г. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» бандида 
назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 16 йил муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони 13 йил 2 ойини 
ўтаганидан сўнг жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка 
чалиниб қолди ва ЖКнинг 75-моддасига асосан жазодан озод қилинди.
– фуқарo Г.нинг судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатини 
аниқланг? 
44-масала 
Фуқаро С.га нисбатан суд томондан ҳукм чиқарилиб, унга олти ой 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бироқ, суд амнистия актини 


112 
қўллаган ҳолда ҳукмда С.ни ушбу жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида 
қарор қилди. 
– фуқаро С. Судланган деб ҳисобланадими? 
 
45-масала
Фуқаро Б. совуқ қурол (чуст пичоғи) олиб юриш жинояти учун 
судланган эди. Б. жазони утаб бўлгач судланган деб ҳисобланган эди. 
Жиноят қонуни ўзгариши натижасида совуқ қурол олиб юриш жиноят 
ъисобланмай қолди. 
–фуқаро Б.дан судланганлик олиб ташланадими? Агар ҳа бўлса, қандай 
асосларга кўра? 
 
46-масала 
Судланувчи Ю. Жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатишга 
эътироз билдирди. Суд жиноят ишини юритиш мумий тартибда олиб бориб, 
етарли асослар мавжудлигини таъкидлаб, судланувчи Ю.га жазо 
тайинланмаган ҳолда айблов ҳукмини чиқарди. 
– суд ҳукми тўғрими? 
– бундай ҳолда суд оқлов ҳукмини чиқаришга ҳақлими? 
– қонунга кўра амнистия актини қўллаш учун айблов томонининг, шу 
жумладан, жабрланувчининг розилиги талаба этиладими? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling