Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
29-масала 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Амнистия 
тўғрисидаги қарорига кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган ѐки унча оғир 
бўлмаган жиноятни содир қилганларнинг судда кўрилмаган ишлари 
ҳаракатдан тугатилиши кўрсатилган бўлса-да, ушбу Қарор қабул 
қилингунига қадар шу тоифадаги жиноят ишлари судда кўрилиб бошланган 
ҳолатда юқоридаги амнистия Қарори талаби қандай қўлланилади? 
– Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилинган шахс судланган 
ҳисобланадими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 


108 
30-масала 
Фуқаро Ф. муқаддам жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда 
қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилганлиги учун судланиб, жазо 
муддатини учдан икки қисмини ўтаганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
озод қилинган.
– фуқарo Ф.нинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилинганлиги тўғрими? 
– Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озол қилиш кимларга 
нисбатан қўлланилмайди? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
31-масала 
Н. муқаддам безорилик жинояти содир этганлиги учун суд ҳукмига кўра 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси иккинчи қисми ―б‖ банди 
билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг амнистия ҳақидаги Қарорига мувофиқ жазони 
ўташдан озод қилинган. Бироқ Н. яна жиноят содир қилиш йўлига кириб, 
А.нинг тўйида, меҳмонларга ҳурматсизлик кўрсатиб, уларнинг кўз олдида А. 
билан жанжаллашиб, уни уриб, унга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган 
енгил тан жароҳати етказган.
– фуқарo Н.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамиятини тушунтиринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling