Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
15-масала 
Фуқаро Ш. ота-онасидан алоҳида чиқиб, турмуш ўртоғи ва фарзанди 
билан бошқа уйда яшай бошлади. Ш.га суд ота-онасини моддий таъминлаш 
юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Аммо Ш. 4 ой муддат давомида ота-онасидан хабар олмай, уларни 
моддий таъминламаган. Бунинг натижасида Ш.нинг отаси В. Судга даъво 
аризаси билан шикоят қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.га нисбатан ЖК 124 
моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ш.ни содир этган ҳатти-ҳаракати 
юзасидан суд иши кўрилишидан икки кун олдин унинг ота-онаси вафот 
этган. 
– мазкур ҳолат юзасидан Ш. ЖК 65-моддаси асосида жиноий 
жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
16-масала 
Фуқаро Ж. 2014 йилнинг 18 ноябрь куни фуқаро П.га нисбатан ЖК 111-
моддасида назарда тутилган ва 24 ноябрь куни фуқаро З.га нисбатан ЖК 115-
моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган.
Ж.га нисбатан содир этган ҳар иккала жинояти юзасидан тергов ишлари 
олиб борилиши давомида П. ва З. билан ярашиб, айбини бўйнига олиш 
тўғрисида арз қилиб, амалда пушаймон бўлиб, етказилган зарани тўлиқ 
қоплаган. 
– мазкур ҳолатда фуқаро Ж. ЖК 66
1
-моддаси асосида жиноий 
жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми? Асос ва шартларини кўрсатинг. 
 


104 
17-масала 
Фуқаро Р. турмуш ўртоғи К. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни уриб 
ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган. Фуқаро Р.га нисбатан Ўзбекистон 
Республикаси ЖК 105-моддасининг биринчи қисми билан юритилган жиноят 
ишини судда кўриш жараѐнида эр-хотиннинг ярашганликлари, биргаликда 
яшаѐтганликлари, шунингдек Р.нинг муқаддам судланмаганлиги аниқланди.
– ушбу ҳолат судланувчи Р.нинг ҳуқуқий ҳолатига қай тартибда 
енгиллик яратади? 
– Ярашув институти қонунчилигимизга қачон жорий этилган? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling