Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
6-масала Гумон қилинувчи О.га нисбатан юритилган ярашув иши бўйича жабрланувчи Х. маълум муддатга қўшни республикага хизмат сафарига кетганлиги аниқланди. – Суд, ярашув ишини жабрланувчи Х.нинг иштирокисиз кўриб, ярашувни тасдиқлаб, ишни тугатиш ҳақида ажрим қабул қилиши мумкинми? – Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларни айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 7-масала Гумон қилинувчи К. га нисбатан юритилган ярашув иши бўйича у муқаддам ҳам ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинганлиги аниқланди. – Суд, ушбу ярашув ишини яна ярашувга асосан тугатиши мумкинми? – Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларни айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 8-масала Фуқаро Ж. Амакиси Т. билан уй-жой масаласида юзага келган жанжал оқибитида ошхонада турган пичоқ билан унинг юрак қисмига бир неча маротаби зарар етказиб, уни ҳаѐтдан маҳрум қилиб, ЖК 97-моддаси 1- қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида Россия Федерациясига кетган. Фуқаро Ж. Тергов ѐки суддан яширинмаган. 101 – фуқарo Ж.нинг содир этган жиноятининг ЖК 64-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиш муддатининг ўтишини аниқланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 9-масала Фуқаро У. бойлик ортириш мақсадида 2002 йил 21-март куни қўшниси П.нинг хонадонига қуролланган ҳолда ниқоб остида бостириб кириб ЖК 164- моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган. Олиб борилган суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноят фош этилмаган. Бу ҳолатдан фойдаланган фуқаро У. жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб 2010 йилнинг 26 июнь куни «Нафиса» МЧЖ хусусий фирма бош хисобчиси томонидан шу корхона ходимларининг ойлик маошини олиб келаѐтганда унга нисбатан очиқдан-очиқ хужум қилиб ЖК 166-моддаси 2- қисми «в» банди ва 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлар. –Фуқаро У.нинг содир этган жиноятларининг жавобгарликдан озод қилиш муддатини аниқланг ва асослаб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling