Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
12-масала Фуқаро Г. фуқаро М.га нисбатан ЖК 164-моддаси 4-қисми «а» банди, фуқаро У.га нисбатан 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган. Жазо тайинлаш вақтида Г. У. билан ярашиб, амалда пушаймон бўлиб, етказилган зарани қоплаганлиги ҳамда айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилганлиги суд инобатга олиб, фақат 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жинояти учун ЖК 66-1-моддаси асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 13-масала Фуқаро Ш. 2008 йил 14 август куни таносил кассалиги билан касал эканлиги била туриб фуқаро У. билан жинсий алоқага киришиб ЖК 113- моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Ш.га нисбатан тергов ишлари амалга оширилиши давомида у ўз ақл-идрокини бошқара олмайдиган даражада рухий касаликка чалиниб қолади. Суд психиатрия экспертиза хулосасига асосан у ақли норасо деб топилиб, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари кўлланилади. 2011 йилнинг 13 август куни фуқаро Ш. шифокорларнинг берган хулосасига асосан соғлом деб топилади. – фуқарo Ш. жиноий жавобгарликдан озод қилиниш муддатини аниқланг. 14-масала «ФАЗО» хусусий корхона раҳбари Х. 2014 йил якуни бўйича хисобот тайѐрлаш мақсадида бош хисобчиси бўлган П. ва котибаси А.дан хисоботни 103 тайѐрлаб бўлишганидан сўнг уйга кетишлари мумкинлигини буйруқ сифатида айтиб ўтади. Хисоботни тайѐрлаш вақтида кечки соат 20:35ларда бош хисобчи П. сув ичиб келиш учун дўконга чиқиб кетади. Бу ҳолатдан фойдаланган корхона раҳбари Х. котибаси А.нинг хонасига кириб эшигини қўлфлаган ҳолда унинг номусига тегади. Корхона котибаси А. Содир бўлган ҳолат юзасидан туман ИИБга арз қилиб боради. Корхона раҳбари Х. содир этган ҳаратидан қаттиқ пушаймон бўлиб, айбини бўйнига олиш тўғрисида ИИБга арз қилади ва котибасидан уни кечиришини сўраб унга уйланишга ваъда беради. Бу шартга корхона котибаси рози бўлиб раҳбари Х.ни кечиради. – ушбу ҳолатда корхона раҳбари ЖК 66 1 -моддаси асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling