Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


– суд жазо қўллаш қоидасига риоя қилганми?


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 суд жазо қўллаш қоидасига риоя қилганми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
9-масала 
Вояга етмаган 17 ѐшли А. суд томонидан бировнинг уй-жойига 
ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини 
яширин равишда талон-торож қилиб ўғрилик жиноятини содир қилганлиги 
учун суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг иккинчи 
қисми ―б, г‖ бандлари билан айбли топилиб, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 85-моддаси билан икки йилга озодликдан маҳрум қилиниб, 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм 
қилинган.
– Суд А.га қонуний жазо тайинлаганми? 
– Вояга етмаганларга нисбатан қандай жазо турлари тайинланиши 
мумкин?
 
10-масала 
Вояга етмаган 17 ѐшли А. отасининг номида бўлган транспорт 
воситасини бошқариб бораѐтиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилиб, 
фуқаро Ш.нинг ўлимига сабабчи бўлган. 
– Суд, вояга етмаган А. га нисбатан қўшимча жазо чораси қўллаши 
мумкинми? 
– Вояга етмаганларга нисбатан қандай жазо турлари тайинланиши 
мумкин?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
11-масала 
Суд ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми назарда тутилган жиноятни содир 
этган вояга етмаган Т.га нисбатан 2 ой қамоқ жазосини тайинладию. 
– суднинг ҳукми қонунийми? 
 
12-масала
Вояга етмаган Д. Чимбой бозорида жабрланувчи Н.нинг сумкасидан 
ҳамѐнини олмоқчи бўлганида, унинг ҳаракатларини Н. сезиб қолган. 
Натижада Д.фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар идоралари 
ходимларига топширилган.
– Вояга етмаган Д.нинг қилмишини квалификация қилинг. 


118 
– Унга жазо тайинлашнинг ўзига хос жиҳатларини баѐн қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling