Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
18-масала 
Вояга етмаган Я. таниши С. билан ўзганинг мулкини очиқдан-очик 
талон-торож қилиш ҳақида олдиндан тил бириктириб, Нукус шаҳридаги дам 
олиш боғидан ўтиб бораѐтган вояга етмаган А. ва Т.ларни тўхтатиб, уларни 
уриш билан қўрқитиб, қулоқларидаги тилла зиракларини ечиб олган.
Бу ҳаракатлари учун вояга етмаган Я. суд ҳукми билан Ўзбекистон 
Республикаси ЖК 166-моддасининг иккинчи қисми ―а, в‖ бандлари билан 
айбдор деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 85-моддасига асосан 
икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 
– Суд томонидан вояга етмаганга нисбатан жазо тайинлашда қонун 
талабларига риоя қилинганми? 
– Маҳкумга нисбатан қандай колония тури белгиланади? 
 
19-масала 
Суд ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир 
этиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган вояга етмаган А. жазо 
муддатининг 9 ойини ўтади.
Жазони ўташ вақтида белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган 
ҳамда меҳнатга ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлиб келган. 
Суд А.га нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда 
озод қилмади. 
– суднинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
20-масала 
Суд ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми ―б‖ бандида назарда тутилган 
жиноятни содир этган вояга етмаган К.ни 6 йилга озодликдан маҳрум этган. 
К. тайинланган жазонинг 17 ойини ўтагандан сўнг, суд унга ЖК 90-моддаси 
2-қисмига кўра, жазони ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирди. 
 суднинг қарори тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
21-масала 
Суд ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми ―б‖ бандида назарда тутилган жиноят 
учун 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган вояга етмаган Е.га умумий 
жазонинг 3 йилини ўтаганлиги учун ЖК 89-моддаси 2-қисмига асосланиб
ўталмай қолган қисмини жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
равишда озод қилди. 


120 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling