31-масала
Х. 13 ѐшли Г. билан билан бирга дорихонага киришиб, у ердан
таркибида психотроп вомддаси бўлган таблеткаларни эгаллашди. Бундан
ташқари Х. тиш пастаси билан пакетларни қадоқлаб, Г. уларни героин
ариқасида ўтказар эдилар.
– Иштирокчиликнинг шалл ва турлари аниқланган ҳамда уларнинг
жавобгарлигини ҳал қилинг.
– ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир
нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
32-масала
3-курс коллеж ўқувчилари А. ва Р. лар бирга ўқийдиган В.ни тазирини
бериб қўйиш мақсадида, унинг суза олмаслигини била туриб, анҳорга
сувнинг чуқур жойига итариб юборишади. Яхши сузишни билмаган В.
улардан ѐрдам сўраб, бақира бошлайди. Улар унга парво қилмай, бироз
қийналсин, кейин ѐрдам берамиз деб, В. га ѐрдам бермайди. Натижада В. кўп
сув ютиши натижасида сувга чўкиб, вафот этди. А. ва Р. лар бўлган воқеани
яқиндаги ИИБ га бориб айтишди.
– А. ва Р. ларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг?
– бу вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашнинг ўзига хос
ҳусусиятларини айтиб беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
33-масала
Суд ЖКнинг 173-моддаси 3-қисм ―б‖ бандида назарда тутилган
жиноятни содир этган вояга етмаган И.ни 3 йил 8 ойга озодликдан маҳрум
этган. И. тайинланган жазонинг 8 ой 8 кунини ўтагач, суд унга ЖК 90-
моддаси 2-қисмига асосан, жазони ахлоқ тузатиш алмаштирди.
– суд И.га нисбатан тўғри қарор қўллаганми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
123
Do'stlaringiz bilan baham: |