Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
11-масала 2013 йилнинг март ойида гиѐҳвандлик касаллигига йўлиққан фуқаро С. ва О.лар таниши муқаддам судланган фуқаро Т.дан ―героин‖ топиб беришини илтимос қилган. Т. ―героин‖ни уларга етказиб бериш вақтида қўлга олинган. Суд Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган С.га 8 йил, О.га 8 йилу 5 ой, Т.га 10 йилу 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. – суд томонидан айбдорларга нисбатан чиқарилган жазо асосли тайинланганми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 12-масала Заҳарвандлик касаллилигига йўлиққан Е. фуқаро Д. хонадонидан 5 млн. сўм пул, 600 АҚШ доллари ва икки турдаги заргарлик буюмларини зўрлик ишлатиб олиб кетган. –ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлашга доир нормалар таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 13-масала Тошкентда хонадон «сотувчи» фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди. Вилоятдан Тошкентга келган эр-хотин Д.лар пойтахтда ўғли учун хонадон сотиб олишни истайди. Улар танишларидан бири орқали муаммони ҳал қилишда кўмак берувчи аѐл билан танишади ва икки ўртада давлат фойдасига мусодара қилинган хонадонни бозор нархидан арзонроққа харид қилиш мумкинлиги борасида суҳбат бўлиб ўтади. Ўзини «мансабдор шахснинг қизи» деб таништирган гиѐвандлик касаллигига йўлиққан Д.га Д. оиласи хонадонни расмийлаштириш учун 133 аввалига 2000 доллар, хонадоннинг ўғиллари номига ўтгани ҳақидаги ҳокимнинг буйруғини қўлга олгач эса, 15 минг доллар беради. Яхши нархга пойтахтдан хонадон харид қилганига ишонган Д.лар уй калитини олиш учун шаҳар ҳокимиятига боради. У ерда эса уй расмийлаштирилгани тўғрисидаги ҳужжатнинг сохта экани маълум бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилиб, бўлган воқеани айтиб берган Д.лар оиласи улар мазкур гуруҳ фирибгарларига алданган учинчи оила эканидан хабар топди. Фирибгарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинди. Аниқланишича, улар «мижозларга ишлов бериш»ни бирга ташкиллаштирган. Фирибгарлар бир соатга қора Mercedes 600 автомобилини ижарага олган. Қўриқчи, мансабдор шахснинг қизи, мижоз топувчи даллол, сохта ҳужжат тайѐрловчи шахс сингари роллар гуруҳ аъзолари ўртасида бўлишиб олинган. – ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling