Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
Муаммоли саволлар:
1.Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятларнинг объектини қандай муносабатлар ташкил этади? 2.Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар объектив томонининг қайси белгиси билан ухшашдир? 3.Субъектив томоннинг айб белгисига кўра, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар нима билан характерланади? 4. Урушни тарғиб қилиш қандай харакатларни ўз ичига қамраб олади? 5. Урушни тарғиб қилишни агрессияга далолатчилик (ЖК 151-м.) қилишдан нима билан фарқлнади? 6. Агрессия (ЖК 151-м.) жинояти қачондан тугалланган деб топилади? 7.Урушнинг қонун ва удумларини бузиш (ЖК 152-м.) объектив томондан қандай харакатларда намоѐн бўлади? 8.Урушнинг қонун ва удумларини бузиш (ЖК 152-м.) жиноятини квалификация қилишга мотив ва мақсаднинг таъсири борми? 9. Геноцид (ЖК 153-м.) жиноятининг мотив ва мақсадларини ѐритиб беринг. 9. Геноцид (ЖК 153-м.) жиноятининг фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғига қасд қилувчи жиноятлардан нима билан фарқланади? 10. ЖК 154-моддасида назарда тутилган «Ёлланувчи» тушунчасини ѐритган Женева конвенциясига қўшимча протоколни аниқланг ва таърифланг. 185 11.Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ѐки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ѐлланиш (ЖК 154 1 -м.) жинояти субъекти хусусиятларини ѐритинг. 12. Терроризмнинг бевосита ва қўшимча объектларини аниқланг. 13. Терроризм (ЖК 155-м.) жинояти объектив томондан қайси ижтимоий хавфли харакатларда ифода бўлади? 14. Терроризм (ЖК 155-м.) жинояти бўйича куч ва зўрлик ишлатиш деганда нима тушунилади? 15.Террорчилик ҳаракатларини содир этиш таҳдиди оғзаки, ѐзма, бевосита ѐки турли алоқа воситалари орқали маълум қилиниши мумкинми? 16.Террорчилик ташкилотларининг мавжуд бўлиши, фаолият юритиши, молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлашга йўналтирилган фаолият деганда нима тушунилади? 17.Террорчилик ҳаракатини тайѐрлашда иштирок этган шахс, қайси холатда жиноий жавобгарликдан озод этилади? 18.Жиноят кодекси 155 1 -моддасида назарда тутилган ―Тайѐрланаѐтган ѐки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик‖ жинояти узоққа чўзилган жиноят ҳисобланганлиги сабабли қачон тугалланган деб ҳисобланади? 19. Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш (ЖК 155 2 -м.) жиноятнинг объектив томони қайси ҳаракатларда ифодаланади? 20. Миллий, ирқий, этник ѐки диний адоват қўзғатиш (ЖК 156-м.) жиноятини мансабдор шахс томндан содир этилишида квалификация қилиш хусусиятларини ѐритинг. 21. Давлатга хоинлик қилиш (ЖК 157-м.) жинояти субъектининг хусусиятини ѐритинг. 22. Давлатга хоинлик қилиш (ЖК 157-м.) жинояти объектив белгисини ташкил этувчи жиноий оқибат турларини санаб утинг. 23.Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (ЖК 158-м.) жиноятининг бевосита объектларини қайси муносабатлар ташкил этади? 23. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш жиноятининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят қачон тугалланган ҳисобланади? 24. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (ЖК 158-м.) жиноятининг субъектив томонини ѐритинг. 25. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК 159-м.) жиноятининг бевосита объектини ташкил этувчи конституцион тузум деганда нима тушунилади? 26. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК 159-м.) жинояти қандай харакатларда намоѐн бўлиши мумкин? 27. Жосуслик (ЖК 160-м.) жинояти предметини нималар ташкил этади7 28. Жосуслик (ЖК 160-м.) жиноятини содир этган шахс, қайси холатда жиноий жавобгарликдан озод этилади? 186 29. Қўпорувчилик (ЖК 161-м.) жиноятининг объектив томонини ѐритиб беринг.Қайси холатда 30. Қайси холатда қўпорувчилик (ЖК 161-м.) жинояти ЖКнинг 157- моддаси (Давлатга хоинлик қилиш) билан бирга квалификация қилинади? 31. ЖК 162-моддасида назарда тутилган жинояти предметини ташкил этувчи давлат сирларига нималар киради? 32. Давлат сири ѐки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш (ЖК 163-м.) жиноятининг субъектив томонини ѐритинг. 33. Давлат сири ѐки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш (ЖК 163-м.) жинояти бўйича оғир оқибатлар сифатида нималар тан олиниши лозим? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling