Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
1-масала 
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ж. чет эл давлати полицияси 
хизматига ишга кирди.
Орадан беш йил ўтгандан сўнг у Ўзбекистон Республикасига қайтиб 
келди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бу ҳақда ўз 
ихтиѐри билан хабар берди. 
– Ж.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
2-масала 
А. шаҳрининг фуқароси Л. Б. шаҳрида сафарда бўлганида, бир нeча 
хусусий дўконларда унинг ўзбeк тилида бeрган саволларига ва 
мурожаатларига сотувчилар томонидан тожик тилида жавоб олди ѐки 
умуман уни тушунмаганликка олишганининг гувоҳи бўлди. Бундай ҳолатдан 
камситилган Азимов ўз шаҳрига кeлиб ҳамшаҳарларини тожикларга қарши 
йўналтира бошлади.
Сўнгра Л. бир гуруҳ фуқароларни тўплаб, уларни қуроллантириб, 2 та 
автобусда тожикларни «тўғри йўлга қўйиш» мақсадида Б. шаҳри томон йўлга 
чиқишди. Бироқ, йўлда бу гуруҳ ички ишлар идоралари ходимлари 
томонидан қўлга олинди. 
– Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик 
таҳлил қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
3-масала 
Ироқ давлатининг мудофаа вазири Р. Туркияда яшовчи ―Курд‖ 
миллатига мансуб фуқаролар давлатимиз раҳбарига ―фитна тайѐрлаяпти‖ 
деган сохта маълумотларни важ қилиб, давлат Қуролли кучлари армиясининг 
ҳарбий тайѐргарлигини оширади.


187 
Орадан икки ой ўтгандан кейин Ироқ давлатининг мудофаа вазири Р. 
Туркияда яшовчи ―Курд‖ миллатига мансуб фуқаролар яшайдиган ҳудудни 
тутқинликка олиб, барча аҳолини қириб ташлади. 
– Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик 
таҳлил қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling