Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

1-масала 
Фуқаро У. ―Шевролет экспорт‖ кўп тармоқли хусусий фирма раҳбари 
лавозимида ишлаб келиб, ўзи раҳбарлик қилаѐтган фирманинг 22-сонли 
йўналиш бўйича йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт 
автомашиналари фаолияти устидан назорат юритиш ҳуқуқидан фойдаланиб, 
М.га ―УАЗ-452‖ русумли автомашинаси техник жиҳатдан носоз эканлигини, 
унинг якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун лицензияга эга 
эмаслигини айтиб, йўловчи ташиш хизматидан четлатиб, 2 000 000 сўм 


244 
берган тақдирда автомашинасини йўналишга қўшишини айтиб, пул талаб 
қилган. М. унга 500 000 сўм пулни бераѐтган вақтида ҳуқуқни мухофаза 
қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган. Дастлабки тергов 
органи томонидан У.нинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 
210-моддаси иккинчи қисми ―в‖ банди, яъни тамагирлик йўли билан пора 
олиш сифатида квалификация қилинган.
– Дастлабки тергов органи томонидан У.нинг қилмиши тўғри 
квалификация қилинганми? 
– ―Тамагирлик йўли билан‖ пора олиш тушунчасини айтиб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
2-масала 
Фуқаро С. олди-сотди шартномасини ҳужжатлаштиришни тeзлаштириш 
учун нотариал идора бошлиғи Т.га 100 АҚШ долларини бeрди. Нотариус Т. 
ўз ўрнида барча ишларини чeтга қўйиб, олди-сотди шартномасини 
расмийлаштирди ва тасдиқлаб бeрди.
Орадан икки хафта ўтгач С., нотариус Т. пора олаѐтганда ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинганлигини эшитиб 
қолди ва ўзининг пора берганлигини фош этилишидан қўрқиб, Т. ундан пора 
беришни талаб қилганлиги ҳақида прокуратурага ариза билан мурожаат 
қилди.
Дастлабки тергов жараѐнида С. ЖКнинг 211-моддасининг 4-қисмига 
мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод қилинди. 
– С. ва Т.ларнинг ҳаракатларига жиноий-ҳуқуқий баҳо бeринг. 
– С.ни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги қарор тўғрими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling