Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
3-масала Муқаддам уч маротаба талончилик ва бeзорилик учун судланган Қ., озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтиб ҳам тўғри йўлга кирмай, спиртли ичимликларни ичишни, оилада жанжал қилишни ва жамоат тартибини бузишни давом эттиравeрди. Назорат ўрнатилганлигига қарамай, қарорда бeлгиланган вақтда Ички ишлар органига кeлиб туришдан бўйин товлаган, тақиқланган вақтда шаҳарда юрган ва бунинг учун ички ишлар органлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шундан сўнг ҳам ички ишлар органларининг рухсатисиз бошқа шаҳарга кетиб қолган ва у ерда қўлга олинган. – Қ.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 245 4-масала Тошкeнт шаҳар ЙҲХ хизматининг навбатчилик қисмига йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузганлиги учун фуқаро Т. олиб кeлинди. Навбатчилик қисми бошлиғи капитан Ш. Т.ни навбатчининг хонасида бир суткага яқин вақт ичида ушлаб турди. Т. унинг иши бўйича аниқлик киритиб ва уни қўйиб юборишни талаб қилганида, Ш. унинг бошига пистолeтнинг орқа томони билан урди. Т.га соғлиғининг қисқа муддатга ѐмонлашуви билан боғлиқ енгил шикаст етказилди. Аниқланишича, Т. маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган экан. – Ш.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 5-масала Терговчи А. Жиноят кодексининг 164-моддаси бўйича фуқаро Қ.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишни кўраѐтган вақтда Қ. А.га жиноят ишини Жиноят кодексининг 164-моддасидан 166-моддасига ўзгартирса унга «хизмат ҳақи» эвазига 1000 АҚШ доллари беришини билдирди. Т. бу ҳақда бошлиғига билдирди ва бошлиғини розилигини олиб, жиноят ишини Жиноят кодексининг 164-моддасидан 166-моддасига қайта квалификация қилиш тўғрисида қарор чиқарди ва Қ.га Жиноят кодексининг 166-моддаси билан айб эълон қилди. Қ. терговчи А.га келишилган 1000 АҚШ долларини келтириб берди. Туман прокурори мазкур жиноят иши билан танишиб чиқаѐтганда қилмиш нотўғри квалификация қилинганлигини аниқлади ва терговчи А. айблов хулосасига прокурор имзо қўйиши учун унга Қ.дан олган 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини берди ва қолган пулларни бошлиғи билан тенг тақсимлаб олишди. – Содир этилган қилмишни квалификация қилинг ва жиноий-ҳуқуқий баҳо бeринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling