Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
9-масала 
Корхона раҳбари П. чет элдаги ҳамкорлари билан шартнома тузиш учун 
БААнинг Дубай шаҳрига чиқиш визасини расмийлаштирди. Бир ҳафтадан 
сўнг у Дубайга бориб, ҳамкорлари билан учрашди.
Учрашувда Дубайлик ҳамкорлари у томонидан ишлаб чиқарилаѐтган 
товарларга Испания ва Италия давлатларидан жуда кўп миқдорда таклиф 
тушаѐтганлигини ва бу ҳақда келишиб олиш учун мазкур давлатларга бориб, 
шартнома тузиш лозимлигини баѐн қилишди.
П. ушбу таклифга рози бўлди ва Дубайлик ҳамкорлари билан Испания ва 
Италия давлатларига ташриф буюриб, уларга ҳам товар етказиб бериш 
юзасидан шартномалар имзоланди.
Шундан сўнг П. Дубай орқали тошкентга қайтиб келганида Тошкент 
аэропортида ушланди. 
– фуқарo П.нинг ҳаракатларига жиноий-ҳуқуқий баҳо бeринг. 


247 
10-масала 
Терговчи Т. Жиноят кодексининг 169-моддаси бўйича фуқаро С. ва 
А.ларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишни кўраѐтган вақтда А. Т.га жиноят 
ишини унга нисбатан қасмини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб берса, 
«хизмат ҳақи» эвазига 2000 АҚШ доллари беришини билдирди.
Т. бу ҳақда бошлиғига ва туман прокурорига билдирди ва уларни 
розилигини олиб, А.га нисбатан жиноят ишини бир қисмини тугатиш ҳақида 
қарор чиқарди ва А.дан 2000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. 
– Содир этилган қилмишни квалификация қилинг ва жиноий-ҳуқуқий 
баҳо бeринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
11-масала 
Фуқаро И. маст ҳолатда дўконнинг ѐпилиш вақтида кeлиб, бир шиша 
ароқ олди, бироқ дўкондан чиқмади.
ИИО ходими С.нинг дўконни тарк этиш тўғрисидаги таклифига жавобан 
унга қўлидаги шиша билан ҳужум қилди. 
С. қўли билан чап бeриб улгурди, натижада зарба тирсагига тeгди ва 
улар биргалашиб ерга йиқилиб тушдилар.
Улар ўртасида курашбозлик бошланиб кeтди. С.га шиша зарбидан енгил 
шикаст етказилган. 
– И.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бeринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling